Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet8/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Служба дорожная - йўл хизмати - автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини сақлаш ва таъмирлаш, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, йўлларнинг техник даражасини ошириш бўйича ишлар юклатилган бўлинмалар мажмуаси.
Состав транспортного потока - транспорт оқими таркиби - юк кўтариш қобилияти, белгиланган вазифаси ва мотор типи (дизелли, карбюраторли ва ш.к.) бўйича фарқ қиладиган турли транспорт воситаларининг сифат ёки фоиз нисбати.
Транспортно-эксплуатационные показатели дороги - йўлнинг транспорт - фойдаланиш кўрсаткичи - йўлнинг техник тоифаси ва унинг фойдаланиш имкониятларини аниқловчи бир қатор ўлчамлар. Кўрсаткичларнинг аҳамиятига қараб йўл у ёки бу тоифага киритилади. Асосий кўрсаткичларга қуйидагилар киради: тезлик, ҳаракат жадаллиги ва таркиби, ўтказувчанлик ва ташиш қобилиятлари, авариялилик даражаси, йўл қопламасининг сифати, йўлни босиб ўтиш учун сарфланган вақт, автомобиль транспортида ташиш таннархи ва бошқалар.
Узел автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг тугуни
- икки ёки бир нечта келиб қўшиладиган йўллардаги транспорт оқимларининг ўзаро таъсир минтақаси. Бу ўзаро таъсир хусусиятига қараб тугунлар йўлда кесишмалар ёки туташмалар ҳосил қилади, бунда туташувчи йўллар бир ёки бир неча сатҳда жойлашиши мумкин. Йўлнинг турли сатҳларда ўтказилиши, шунингдек бу йўллар
ўртасидаги боғлиқлик махсус муҳандислик қурилмалари мажмуаси ёрдамида амалга оширилади.
Улица - кўча - аҳоли яшаш жойлари чегарасидаги шаҳар автомобиль йўли.
Улица магистральная - магистрал кўча - асосий тармоқнинг шаҳар автомобиль йўли. Магистрал кўчалар умумшаҳар аҳамиятидаги (аҳоли яшовчи, саноат туманлари ва жамоат марказлари ўртасидаги алоқа, одатда шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларига чиқади) ва туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар (туман чегарасидаги ва умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар билан транспорт алоқалари)га бўлинади.
Улица кольцевая - ҳалқасимон кўча - шаҳарнинг маълум тумани атрофидан ёки шаҳар автомобиль йўли тўлиқ ҳалқа ёки унинг бир қисмига ўхшаш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling