Автомобиль йўллари


Автомобильная дорога промышленного предприятия


Download 0.7 Mb.
bet4/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Автомобильная дорога промышленного предприятия - саноат корхонасининг автомобиль йўли - саноат ёки бошқа корхона (ташкилот) баланси (ҳисоби)да турувчи, унинг ҳудудидаги ишлаб чиқариш, технологик ташишларига хизмат кўрсатувчи ва унга кириш йўли. Шу корхона ишлаб чиқаришнинг, технологик талаблари асосида лойиҳаланади.
Автомобильная магистраль - автомобиль магистрали - катта тезликларга мўлжалланган, юқори ўтказиш қобилиятига эга, автотранспорт воситаларининг тезкор ҳаракати учун кўзда тутилган, йўл олди ҳудудга хизмат кўрсатмайдиган йўл. Ҳаракат йўналишлари бўйича бир-биридан ажратувчи тасма билан ажратилган қатнов қисмларига эга. Бошқа йўллар (автомобиль, темир йўллар, трамвай, пиёдалар йўли) билан кесишиши турли сатҳда амалга оширилади.
Автомобильный транспорт - автомобиль транспорти - энг мобиль ҳамда ҳар томонлама мукаммал транспорт воситалари ва автомобиль йўллари тармоғининг жамлиги ҳисобланган ягона транспорт тизимининг муҳим транспорт турларидан бири.
Время сообщения - йўлни босиб ўтиш учун сарфланган вақт - йўлдаги тўхташ жойларини ҳисобга олмаган ҳолда кўрилаётган
йўналиш (йўл) бўйича ҳаракатланиш муддати. Фақат бошқа автомобиллар мавжудлиги ва чорраҳалардаги кутишларга боғлиқ кечикишлар ҳисобга олинади. Соат ёки дақиқада ўлчанади.
Грузонапряженность дороги - йўлдаги юк ташиш миқдори (брутто) - бир бирлик вақт ичида берилган йўл қисмидан икки йўналишда ўтган транспорт воситалари ва юкларнинг умумий оғирликлари. Йилда (ёки бир кеча-кундузда) тонна ҳисобида ўлчанади. Йўлдаги ташилаётган юк миқдори (нетто) - бир-бирлик вақт ичида берилган йўл қисмидан икки йўналишда ташилган юкларнинг умумий оғирлиги. Саноат корхоналари йўлларини лойиҳалашда ва йўл тўшамасининг ишлаш қобилиятини баҳолашда қўлланилади.
Грузооборот - юк айланмаси (обороти) - юк ташишдаги транспорт иши кўрсаткичи, ташилган юк оғирлигини (тоннада) масофага (километрда) кўпайтириш билан ифодаланади.
Дорога лесозаготовительных предприятий (лесовозная) - ёғоч тайёрлаш корхоналари йўли - ёғоч тайёрлаш корхонаси фаолияти минтақаси чегарасида турли юклар ва ёғоч ташиб чиқариш учун кўзда тутилган автомобиль ёки трактор йўли.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling