Автомобильная дорога многополосная - кўп тасмали (поло- сали) автомобиль йўли - транспорт воситаларининг тўрт ва ундан ортиқ қаторли ҳаракатини таъминловчи йўл.
Автомобильная дорога местного значения - маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўли - маъмурий туман чегарасида корхона, муассасаларнинг ўзаро алоқасини таъминловчи йўл.
Автомобильная дорога областного (краевого) значения - вилоят, ўлка аҳамиятидаги автомобиль йўли - мухтор республикалар пойтахтлари, ўлка ва вилоятларнинг маъмурий марказларини бирлаштирувчи; туманларнинг маъмурий марказлари ва шаҳарчаларни ўзаро ҳамда темир йўл бекатлари, аэропортлар, дарё бандаргоҳлари, даволаниш ва дам олиш масканлари, спорт мажмуалари ҳамда, умум давлат ва республика аҳамиятидаги йўллар билан туташтирувчи йўл.
Автомобильная дорога общей сети - умум тармоқ автомобиль йўли - давлат стандарти (оғирлиги ва ўлчамлари бўйича) талабларига жавоб берувчи, транспорт воситалари ҳаракатини таъминловчи умум фойдаланишдаги йўл. Республика йўл хўжалиги ташкилотларининг ҳисобида туради. Умум тармоқ автомобиль йўли ўзининг халқ хўжалигидаги ва маъмурий аҳамиятига кўра умумдавлат, республика, ўлка, вилоят ва маҳаллий аҳамиятлардаги йўлларга бўлинади.
Автомобильная дорога обходная - айланиб ўтувчи автомобиль йўли - шаҳар ҳудудининг ташқи томонида ёки бошқа аҳоли пунктидан қандайдир масофа узоқликда жойлашиб, транзит ҳаракатни шаҳар кўча тармоғидан олиш ва энг қисқа вақт ичида тўсиқсиз ўтказиш учун хизмат қилувчи йўл.
Автомобильная дорога платная - пулли автомобиль йўли - автомобиллар ҳаракатини таъминлайдиган, транспорт қатнови учун ҳақ олинадиган йўл.
Автомобильная дорога подъездная - кириш автомобиль йўли
- туманлар, шаҳарлар, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарини темир йўл тугунлари, дарё ва денгиз бандаргоҳлари, аҳолининг оммавий дам олиш жойлари билан боғлиқлигини таъминловчи ва бу объектларни юқорироқ тоифадаги йўллар билан боғловчи йўл.
Do'stlaringiz bilan baham: |