Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet14/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Полумост - ярим кўприк - оралиқ қурилмалари бир томондан ярим ўймада, иккинчи томондан таянчда жойлашган тоғлик жойлардаги йўлнинг кўндаланг кесими.
Понур - понур - кўп сув ўтказмайдиган грунт, асфальтобетон, полиэтилен плёнкадан қурилган парда кўринишидаги, кўп сув ўтказмайдиган, фильтрланишга қарши баланд тўсиқли тўғон қисми.
Поток транспортный - транспорт оқими - турли даражада юкланган ва турли хил техник ҳолатда бўлган катта миқдордаги турли автомобиллар йўл бўйлаб айни бир вақтдаги ҳаракати.
Прогнозирование интенсивности движения - йўлдаги ҳаракат жадаллигини прогнозлаш - автотранспорт корхоналари ҳисобот маълумотларини ўрганиш ва лойиҳаланаётган йўл бўйлаб ҳаракатнинг бевосита келажакда ўсиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда келажакдаги ҳаракат жадаллигини аниқлаш.
Проект автомобильной дороги - автомобиль йўлининг лойиҳаси - барча обеъктлар учун ишлаб чиқиладигаи икки босқичли лойиҳалашнинг биринчи босқичи лойиҳа ҳужжатлари, бир босқичда лойиҳалаш рухсат этилганлари бундан мустасно. Автомобиль йўли, улардаги бино ва иншоотлар лойиҳаларида муҳандислик қидируви ва тури ишланмаларни инобатга олган ҳолда йўл тармоғини ривожлантириш чизмасида қабул қилинган йўлнинг транспорт фойдаланиш сифатини аниқловчи элементлар бўйича (қулайлик, тезлик, транспорт воситаларининг харакат хавфсизлиги ва бошқалар), жойида йўлни ўтказиш бўйича, уларнинг режа элементлари бўйича ўлчамлари, кўндаланг ва бўйлама кесимлари, улардаги бино ва иншоотларнинг таркиби ва жойлашиши, қурилиш технологияси ва ташкил қилиниши этиш бўйича хулосалар
ойдинлаштирилади. Қурилиш ёки реконструкция қилиш бахосини йиғма смета хисобини ўз ичига олади. Автомобиль йўллари қурилиши икки йилдан ортиқ давом этадиган бўлса, лойиҳа фақат қурилишнинг биринчи босқичи учун ишлаб чиқилиши керак. Белгиланган тартибда ва тартибда тасдиқланган лойиҳа объект қурилиши (рекнструкция)ни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш учун асос ҳисобланади.
Проект индувидуальный - алоҳида (индивидуал) лойиҳа - андозавий лойиҳалар бўлмаганда ёки уларни қўллаш мумкин бўлмаганда, шунингдек муҳим ва мураккаброқ объектлар учун юқори сифатли ечимлар зарур бўлган ҳолларда ишлаб чиқиладиган иншоот лойиҳаси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling