Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бровка
- Вставка прямая
- Земляное полотно
Биссектриса кривой - эгрининг биссектрисаси - трасса бурилиш бурчаги учини эгри ўртаси билан туташтирувчи тўғри чизиқ бўлаги.
Бордюр - ҳошия - қатнов қисми сирти билан бир сатҳда ёки ундан юқорироқ ўрнатилган қопламанинг конструктив ён чегараси. Бровка - йўл қирғоғи - 2.2. бандга қаранг. Вираж - вираж - кичик радиусли эгриларда қуриладиган, эгри марказига йўналган қатнов қисми бир нишабли кўндаланг кесими. Виражнинг асосий элементлари: қатнов қисмининг бир кесимнинг кўндаланг қиялиги; бир нишабли кесимли участканинг узунлиги; виражга ўтиш узунлиги (икки нишабли кесимдан бир нишабли кесимга ва аксинча ўтиш амалга ошириладиган қисм). Бу ўлчамлар қийматини танлаш ҳисобий тезликка, эгри радиусига ва унинг марказий бурчагига, қатнов қисм кенглигига боғлиқ. Автомобилнинг эгрида устуворлигини ошириш учун қурилади. Турли кўндаланг қияликлар билан зинасимон виражни қуриш мумкин. Вставка прямая - горизонтал эгри орасидаги тўғри чизиқ - бир ёки қарам-қарши томонга йўналган режадаги ёнма-ён эгрилар орасидаги трассанинг тўғри қисми. Дорожная одежда - йўл тўшамаси - транспорт воситаларидан тушадиган оғирликни қабул қилувчи ва уни тупроқли асосга ёки тупроқ ости қисмига ўтказувчи кўп қатламли (баъзи ҳолларда бир қатламли) тузилма. Йўл тўшамасининг юқори қатлами йўл қопламасидан, остки қатлами эса асос ва асоснинг қўшимча қатламларидан иборат. Земляное полотно - йўл пойи - йўл тўшамасининг конструктив қатламлари ва йўлнинг бошқа элементларини жойлаштириш учун асос бўладиган йўл иншооти. Йўл пойи, йўл ёқалари, ён-бағир қияликлари ва таббий остки тупроқларининг устуворлигини таъминлаган ҳолда маҳаллий (ёки ташиб келинган) тупроқлардан кўтарилади. Йўл пойи кўтарма ёки ўйма кўринишда, тоғ ён бағрида эса ярим кўтарма - ярим ўйма кўринишда қурилади. Йўл пойига у билан боғлиқ бўлган сувларни кетказиш тизимлари: ариқлар, захиралар, ернинг захини қочириш қурилмалари киради. Йўл пойи кенглиги - қирғоқлари орасидаги масофа бўлиб, йўл тоифасига қараб белгиланади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling