Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet24/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Кривая переходная - ўтиш эгриси - режадаги трассанинг турли эгрили қисмлари орасида, шу жумладан, трассанинг тўғри қисми ва айлана эгри орасида равон ўтиш ҳосил қилувчи ўзарувчан
радиусли эгри чизиқ. Ўтиш эгриси клотоид, лемникаст, кубли парабола, коробали эгри ва бошқалар бўйича қурилади.
Кривые обратные - тескари эгрилар - йўналиши бўйича турли эгриликдаги туташ эгрилар.
Кривые односторонние - бир томонлама эгрилар - бир томонлама эгриликли туташ эгрилар ташкил топган эгрилар.
Обочина - йўл ёқаси - йўл пойининг икки томонида йўл ёқаси жойлашган бўлиб, у қатнов қисмининг ён томонидан йўл пойининг қирғоғигача бўлган жойдир. Йўл тўшамасининг четларини бузилишдан сақлаш, носозлик вақтида автомобилни мажбуран тўхтатиш, бекатларни тўсиқларни, сигнализаци воситалари ва ҳаракат ҳавсизлигини таъминловчи бошқа воситаларни жойлаштириш учун мўлжалланади. Йўл ёқалари махсус ишлов берилмаган (тупроқли) ва маҳаллий материаллар (чақиқ тош, шағал, тошлоқ) билан ёки ўтларни экиб мустаҳкамланган бўлиши мумкин. Йўл ёқасининг кенглиги йўл тоифасига қараб белгиланади.
Островок - оролча - йўлларнинг бир сатҳдаги кесишмаси ва туташмасининг элементи. Ҳаракатни ташкил қилишни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш учун қурилади. (8- бўлимга қаранг.)
Остановка автобусная - автобус бекати - йўлда автобусларнинг қисқа муддатли тўхташлари учун махсус жиҳозланган, тушиш майдончаси ва айвончаси бўлган ёки йўловчилар учун павильон ва тезликни ўзгартириш тасмалари бўлган майдонча.
Ответвление соединительное - бирлаштирувчи шохобча - турли сатҳдаги йўлларнинг кесишиш ёки туташиш элементи. Йўлларнинг қатнов қисмларини ўзаро туташтириш ва ҳаракатнинг бир йўлдан бошқа йўлга ўтиши учун мўлжалланади. Чапга ва ўнгга бурилиб ўтиш кўринишидаги бирлаштирувчи шохобчалари мавжуд.
Переезд железнодорожный - темир йўлни кесиб ўтиш жойи - автомобиль йўлининг темир йўл билан бир сатхда кесишиши. Одатда, темир йўл бекатлари ва маневр йўллари чегарасидан ташқарида ўрнатилади. Кесиб ўтиш жойлари бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling