Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Площадка остановочная
- Площадка отдыха
- Площадка посадочная
- Поглощающие устройства
- Свайные ряды
Площадка обзорная - кузатиш майдончаси - ҳаракат қатнашчиларининг қисқа муддатли дам олишлари вақтида жойни кузатиш мумкин бўлган, автомобиль йўли яқинида жойлашган махсус ажратилган майдонча. Махсус жиҳозланган дам олиш майдончаси билан бирга бўлиши мумкин.
Площадка остановочная - тўхташ майдончаси - автобус бекатлари ёки енгил ва бошқа автомобилларнинг мунтазам қисқа муддатли тўхташлари режалаштирилган жойларда махсус жиҳозланган майдонча. Унга бориш йўллари қатнов қисмининг тезликни ўзгартириш тасмалари кўринишда бажарилади. Майдонлар ўлчами меъёрлаштирилади. Площадка отдыха - дам олиш майдончаси - транспорт воситаларининг узоқ муддатли тўхтаб туришлари, йўловчиларнинг дам олишлари учун мўлжалланган, унга кириш ва чиқиш йўли бўлган, ўрмон ёқасида ёки дарахтлар, буталар ва ш.к. ўтқазилган боғ атрофида жойлашган, автомобиль йўли яқинидаги майдонча. Дам олиш майдони вазифавий белгиланишига қараб автомобилларнинг турар жойи, дам олиш жойи, ахлат ташлаш жойи ва ҳожатхонаси бўлган санитария-гигиена бўлинмаларидан иборат. Площадка посадочная - транспортга чиқиш майдончаси - транспорт тўхташ жойи қопламасидан бироз кўтарилган ва ҳошия (бордюр) билан чегараланган автобус бекатидаги майдонча (ёки автобус станцияларидаги чиқиш олди майдони). Поглощающие устройства - ютувчи қурилма - тўшалган тупроқнинг остки, ғовакли, сув ўтказадиган қатламларидан сувни кетказувчи сув қабул қилиш қурилмаси. Противооползневые сооружения - кўчкига қарши қурилмалар - кўчувчи жинслар ҳаракатига қаршиликни ошириш учун кўзда тутилган, кўчкига қарши курашиш учун мўлжалланган муҳандислик иншоотлари мажмуаси. У қуритувчи, оқиб келадиган сувларни ушлаб қолувчи, мустаҳкамловчи ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Йўл қурилиши вақтида ва ундан фойдаланиш жараёнида ҳам ўрнатилади. Свайные ряды - қозиқ оёқли қаторлар - ёнбағирларда унча катта бўлмаган қувватдаги (1,5 -2 м) тупроқ уюмларини ушлаб қолиш учун мулжалланган ва мустаҳкам тупроққа шахмат тартибида ўзининг 2/3 узунлигида қоқиладиган бир неча қатор қозиқ оёқ ёғочлардан иборат бўлган, кўчки тупроқларини механик тарзда мустаҳкамлаш воситаси. Пармалаб ўрнатиладиган ёки пармалаб қоқиладиган қозиқ оёқлар ўрнатилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling