Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet35/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Здания линейные - йўл хизмати бино ва иншоотлари (линиявий бинолар) - автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш корхонаси жойлаштириладиган бино ва иншоотлар мажмуаси. Унга йўл бошқармаси, йўл бўлимлари, йўл таъмирлаш пунктлари, йўл усталари, таъмирловчилар учун бинолар, йўлни таъмирлаш ва сақлашда банд бўлган, йирик кўприк ва тоннелларни, кечув жойлари ва бошқа иншоотларни қўриқловчи ишчи ва хизматчилар учун уйлар киради.Йўлга ажратилган ер майдонида жойлаштирилади.
Кемпинг - кемпинг - шахсий автомобиллар учун тўхташ жойи ва уларга хизмат кўрсатиш учун жиҳозланган вақтинчалик сайёҳлар жойи.
Колонка заправочная - ёнилғи қуйиш устуни - суюқ ёқилғини сотиш - тарқатишда қўлланиладиган тақсимловчи ва ўлчов курилмаси.
Контрольно - диспетчерский пункт (КДП) назорат- диспетчерлик жойи - юк автомобилларига алоқадор юкларни юклаш
учун қулай бўлган жойларда жойлашадиган иншоот, жойлашиш ўрни юк ташишни бошқариш ташкилотлари билан келишилади.
Моечный пункт - ювиш жойи - одатда, техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи қуйиш станциялари билан бирлаштирилган, шаҳарга кириш йўлидаги иншоот. Кутувчи транспорт воситалари учун талаб қилинадиган келиш йўллари ва майдончаси мавжуд бўлиб, мотел ёки йўл бўйидаги меҳмонхона яқинида жойлашади.
Мотель - мотель - кўп автосаёҳатчилар оқими (бир кеча- кундузда 100 ва ундан ортиқ енгил автомобиль ва автобуслар)ни жалб қилувчи жойларда гараж ёки транспорт воситаларининг туриши учун майдони бўлган, йўлдан ўтувчиларга хизмат кўрсатиш учун махсус мослаштирилган меҳмонхона, ёнида, одатда, ёнилғи қуйиш устуни, шунингдек транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш учун жиҳозлар мавжуд бўлади.
Станция технического обслуживания автомобилей (СТОА, СТО) - автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияси - техник хизмат, автомобилларни жорий таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар ва баъзи фойдаланиш материаллар билан таъминлаш ишларини бажариш учун ихтисослашган корхона. Техник хизмат кўрсатиш станциялари ишлаб чиқариш белгиси бўйича енгил, юк автомобиллари учун ва аралаш турдаги, ҳудудий белгиси бўйича шаҳар, туман ва йўл хизматиники бўлиши мумкин.

  1. Download 0.7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling