Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet43/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Гидроизгипсы - гидроизогипслар - ер ости сувлари туришининг бир хил сатҳини бирлаштирувчи чизиқлар.
Глубина промерзания - музлаш чуқурлиги - қиш вақтида музлаган тупроқнинг кундалик юзасидан остки чегарасигача бўлган масофа.
Грунт- 4.1. бандга қаранг.
Грунт подстилающий - тўшалган тупроқ - йўл пойи қуриладиган, тузилиши бузилмаган табиий грунт ёки йўл тўшамаси ётқизиладиган йўл пойининг устки қисми.
Грунт растительный - ўсимликли тупроқ - ўзининг органик - минералогик таркиби бўйича ерни кўкаламзорлаштириш ёки реновациялаш мақсади учун етарли серҳосиллик хусусиятига эга бўлган тупроқнинг таббий юқори қатлами. Йўл қурилишида бу тупроқ қирқиб олинади ва кейинчалик фойдаланиш учун бир четга суриб қўйилади, баланд кўтармаларда эса кўтарма тупроғи остида қолдирилади.
Дорожная конструкция - йўлнинг конструкцияси - ўз ичига йўл пойи ва қўшимча қатламли йўл тўшамасини олган муҳандислик иншооти. Лойиҳалаш ва муҳандислик ҳисоблари мажмуасида кўриб чиқилади.
Капиллярность - капиллярлик - тупроқлар ёки бошқа донадор материалларнинг қил ғоваклар - капиллярлар бўйича сувни юқорига, юзаки таранглик ҳисобига оғирлик кучи таъсири йўналишига қарама- қарши йўналишда кўтариш физик хусусияти. Капилляр кўтариш баландлиги капиллярлик ўлчови ҳисобланади.
Коэффициент морозного пучения - музлаган қатламнинг (кўпчиш) қабариш коэффициенти - қабаришдан тупроқ ва йўл тўшамаси кўтарилиш баландлигининг йўл пойи ва йўл тўшамасининг музлаш чуқурлигига нисбати (%). Иқлим, гидрогеологик шароит ва йўл пойи тури инобатга олиниб ҳисобланади.
Коэффициент рыхления - ғоваклик коэффициенти - кўтарма тупроқ ҳажмининг табиий шароитдаги тупроқ массасига нисбати.
Коэффициент уплотнения - зичлаш коэффициенти - захирадан олинган кўтарма тупроқ ҳажми зичлангандан кейинги йўл пойи тупроғининг шу масса ҳажмига нисбати. Кўтармада тупроқ зичлиги унинг захирадаги зичлиги билан солиштириш бўйича таърифланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling