Коэффициент пористости - ғоваклик коэффициенти - ғоваклар ҳажмининг қаттиқ жисмлар ҳажмига нисбати. Бирликлар улушида ифодаланади. Тупроқлар учун ғоваклик коэффициенти қиймати етарли даражада кенг доирада ўзгаради (тахм.0,20-1,5, органик-минерал тупроқларда эса 2-20 гача).
Коэффициент стандартного уплотнения грунта - тупроқнинг стандарт зичлашиш коэффициенти - конструкциядаги қуруқ тупроқ зичлигининг худди шу тупроқнинг стандарт зичлик шароитидаги максимал зичлигига нисбати.
Коэффициент увлажнения грунта - тупроқнинг намланиш коэффициенти - тупроқ намлигининг стандарт зичлашиш шароитидаги унинг оптимал намлигига нисбати.
Коэффициент фильтрации грунта - тупроқни сизиб ўтиш коэффициенти - босим билан юз берадиган ўзгаришлар шароитида сувларнинг тупроқ оралиғидан сизиб ўтиши тезлигига тенг бўлган сув ўтказувчанлик коэффициенти, бирликларга тенг.
Кривая депрессии - эгри турғунлик - сувнинг ҳаракати юзасидаги тупроқ сувлари сатҳини тавсифловчи чизиқ.
Кривая компрессионная - сиқилишдаги эгрилик - ёнга кенгайиш мумкин бўлмаган шароитлардаги тупроқнинг сиқилишида тупроққа бериладиган босим ва тупроқ ғоваклиги коэффициенти ўртасидаги боғлиқликни ифодалайдиган эгрилик.
Кривая консолидация - бирикиш эгрилиги - доимий юкланганлик шаротидаги тупроқ деформациясининг унинг таъсири давомийлигига боғлиқлигини тавсифловчи эгрилик.
Лекало откосное - қиялама лекало - гипотенуза қиялиги берилган қияликка мувофиқ келадиган, тўғри бурчакли учбурчак кўринишидаги мослама; йўл пойини режалаштириш ва қияликларнинг жойланишини назорат қилш учун қўлланилади.
Механика грунтов - тупроқлар механикаси - тупроқларнинг мустаҳкамлик хусусиятлари, уларни бошқаришнинг қонун ва усуллари ҳақидаги фан.
Механические свойства грунтов - тупроқларнинг механик хусусиятлари - тупроқларнинг деформацияланишга ва механик кучлар таъсиридаги бузилишларга қаршилик кўрсата олишини тавсифлайдиган хусусияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |