Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Выпуск дренажный
- Высота насыпи
- Геокомпозит
- Георешетка
Воронки трубчатые - қувурли воронкалар - йўл тўшамасининг захни қочирувчи қатламидан сувларни кетказиш ва йўл пойининг устки қисмини қуритиш учун йўл чети остига ўрнатилган соф чақиқ, шағал ва сиздирувчи бетондан иборат қабул қилувчи қисм билан биргаликдаги захни қочирувчи қувурлар.
Выемка - ўйма - берилган кесим бўйича табиий тупроқни қирқиш йўли билан бажарилган ер иншооти; бунда йўл пойининг бутун юзаси ер юзасидан пастда жойлашади. Очиқ ўйма - қор босишдан ҳимоялаш ва ундан қорнинг шамол оқими бўйлаб ўтишини таъминлаш учун ўйма қоши ва йўл пойи қоши орасининг қия ёнбағрида (1:10 дан катта бўлмаган) қуриладиган кичик ўйма. Выпуск дренажный - дренаж мосламаси - диаметри 8-10 см узунликдаги қувурлардан ясалган, бўйлама захни қочирувчиларнинг кўндаланг чиқарилган қувурлари. Кичик жойлашмадаги захни қочирувчи конструкциялар элементи. Чиқарилган қувур қиялиги бўйлама захни қочирувчининг қиялигидан катта, лекин 0,04-0,05 дан кичик бўлмаслиги лозим. Кўндаланг чиқарилган қувурлар орасидаги масофа йўлнинг бўйлама қиялиги ва рельефи ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Высота насыпи - кўгарманинг баландлиги - йўл ўқи бўйича ер юзасидан йўл пойининг қоши чизиғигача ўлчанадиган масофа. Высота точки местности - жой нуқтасининг баландлиги - нуқтадан горизонтал юзагача бўлган вертикал масофа. Баландликлар мутлақ ва шартли бўлиши мумкин. Агар бошланғич горизонтал юза деб денгиз сатҳи қабул қилинса - мутлақ баландлик, агар бошланғич деб шартли юза қабул қилинса - шартли баландлик ўлчанади. Геокомпозит - геокомпозит - компонентлари орасида ҳеч бўлмаганда битта геотўқима материал бўлган ёки тўлиқ геотўқима материалдан ташкил топган таркибий материал. Геомембрана - геомембрана - ҳатто тупроқни сув сизиб ўтишидан ҳимоялаш ёки тупроқнинг муайян қатлами доирасида сувни сақлаб туриш учун қўлланиладиган шароитларда суюқликларни ўтказмайдиган, юпқа, эгилувчан, узлуксиз геосинтетик пленка. Битум геомембраналар ҳам мавжуд. Георешетка - геопанжара - чўзилиш шароитида ишлайдиган битта тўлиқ полимер элементларнинг бирлашмасидан ясалган бир текис тўр кўринишидаги геосинтетик материал; тўр (панжара) туйнукларининг геометрик параметрлари тупроқ билан сезиларли даражада механик бирикишини таъминлайди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling