Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet50/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дренажная траншея - дренаж ҳандағи - ўзини дренаж сифатида намоён қиладиган, йўл ўқига параллел бўлган, кучсиз асос (ботқоқлик) қатламида жойлашадиган йўл пойи чўкишини тезлатадиган иншоот.
Дренажные устройства - дренаж қурилмалар - 1.4. бандга қаранг.
Дюза - дюза - устунларга ўрнатиладиган ва шамол таъсирида бўлган қияликка деярли параллел жойлаштирилган тўсиқ, ер усти қатламида қорли шамол оқими тезлигини кучайтиришга кўмаклашиб, кўчки ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Заложение откоса - йўл ёнбағрининг қиялиги - йўл ёнбағрининг горизонтал акси.
Земляное полотно улучшенное яхшиланган йўл пойи - йўл пойи материалига қурилиш жойида ишлов бериш усули билан ўрнатилган қатлам.
Зероторы (охлаждающие установки И.С.Гапеева) - зероторлар (И.С.Гапеевнинг совитувчи қурилмаси) - сув бардошгача тупроққа ботирилган ва керосин билан тўлдирилган ёпиқ металл қувур; музли тўсиқлар қуриш учун мўлжалланган.
Иглофильтр - игнали сузгич(фильтр) - очиқ ҳолатда сувни пасайтириш мумкин бўлмаганда, тупроқлардаги сувни 2 м/сут. сизиб ўтказиш коэффициенти билан чуқурликка пасайтириш учун жиҳоз. Сувни шимиш баландлиги 7-8 м.
Канава боковая - йўл четидаги ариқ - 1.4. бандга қаранг.
Канава нагорная - тоғ ён бағри ариғи - тоғ ён бағридан оқиб тушадиган сувни ушлаб қолиш ва уни йўлдан кетказиш учун йўлнинг тоғли томонидан қазилган ариқ.
Канава перехватывающая - ушлаб (тутиб) олувчи ариқ - ўпирилиш ҳаракати йўналишига ўткир бурчак остида ётқазиладиган ариқлар тармоғи кўринишидаги иншоот. Уларнинг туби ва деворлари бетонлаштирилади.
Канава поперечная - кўндаланг ариқ - катта ҳажмда сув йиғилиши кутилганда йўл четидаги ариқлардан, йўл пойидан ташқи томонга сувни тушириш учун қуриладиган сувни кетказтиш кетказиш ариғи.
Колодец водосборный - сув йиғувчи қудуқ - 1.4. бандга қаранг. Колодец поглошающий - сингдирувчи қудуқ - ер юзасига яқин жойлашган ер ости сувларини сингдира оладиган бирмунча чуқур сув ўтказмайдиган қатламларга тушириш учун оддий ёки бурғуланган қудуқ. Йўл пойидан фойдаланиш шароитларини яхшилаш учун
кўпроқ текислик жойларда қурилади.
Кольктафель - кольктафель - қорни бошқарувчи таъсир кучига эга, қор кўчкисига қарши, ўзини алоҳида турувчи қурилма сифатида намоён қиладиган, трапеция шаклидаги кесимга эга бўлган иншоот.
Контрбанкет - контрбанкет - кўтармага тиргак девор ўрнига қўшимча тўкма кўринишида тупроқдан ёки тошдан қуриладиган муҳандислик иншооти. Тик ёнбағирларда кўтарма этагида ёки ярим кўтарма-ярим ўймада уларни мустаҳкамлаш ёки асоснинг дўппайиб чиқишига йўл қўймаслик мақсадида қурилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling