Автомобиль йўллари


Основание цементогрунтовое


Download 0.7 Mb.
bet58/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Основание цементогрунтовое - цемент-тупроқли асос - цемент (қўшимчалар билан ёки уларсиз) билан ишлов берилган маҳаллий тупроқлар қоришмасидан тупроқли асос бўйича тақсим- ланиб ва зичланиб қуриладиган, такомиллаштирилган мукаммал қопламалар остидаги йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами.
Основание шлакогрунтовое - қуюнди-тупроқли асос – боғловчи сифатида доналанган қуюнди ёки цемент (оҳак) қўшилган тупроқ қоришмасидан қурилган, такомиллаштирилган қопламанинг барча тури остидаги йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами.
Основание шлакощебеночное - қуюнди-чақиқтошли асос - чақиқтошли асос усули бўйича майдаланган сунъий тошдан қурилган, қатламма-қатлам зичланган, бир ёки кўп қатламли йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами.
Основание щебеночное - чақиқтош асос - табиий ёки сунъий ишлов берилган ёки ишлов берилмаган, ғоваклари майдароқ чақиқтош билан тўлдирилган, сув сепиб қатламма-қатлам зичланган йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами.
Отмостка - тош тўшама - тупроқ эрозиясининг олдини олиш учун сув ўтказувчи ёки дренаж қувурининг қуйи томонида донали материаллар (тош териш) билан ер иншооти юзасини мустаҳкамлаш.
Паронепроницаемая прослойка - буғ ўтказмайдиган оралиқ қатлам - амалий жиҳатдан сув буғларини ўтказмайдиган йўл тўшамаси қатлами, мас., полиэтилен пленка.
Плита подшовная - чок остидаги тош тахта (плита)- цементбетон қопламанинг кўндаланг чоклари остига ётқазиладиган бетон тўсинча ёки тош тахта.
Плита проезжей части - қатнов қисм тош тахта (плита)си - бўйлама ва кўндаланг чоклар билан чегараланган цементбетон қопламанинг қисми.
Подушка песчаная - қумли таглик (қумли ёстиқ) - устига донали тош материаллар ёки тош тахталарни ётқазиш учун қумли қатлам.
Покрытие дорожное асфальтобетонное - асфальтбетон йўл қопламаси - зич асфальтбетон қоришмаларидан (иссиқ, илиқ, совуқ) қурилган ва зичланган бир, икки, уч қатламли, мукаммал турдаги такомиллаштирилган қоплама. Совуқ асфальтбетоннинг (одатда, юпқа қатламли) зичланиши автомобиллар ҳаракати натижасида охирига етади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling