Автомобиль йўллари


Деформативная способность слоев


Download 0.7 Mb.
bet66/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Деформативная способность слоев - қатламларнинг деформацияланиш хусусияти - йўл тўшамаси қатламларининг уларга оғирлик тушганда деформацияланиши ва у олингандан сўнг бошланғич шакли ва ўлчамларини тиклаш (эластик деформация) қобилияти.
Деформация - деформация - жисм (кўтармалар, йўл тўшамалари, иншоотари ва бошқалар) нинг массаси ўзгармасдан шакли ёки ўлчамларининг ўзгариши
Деформация допускаемая - рухсат этилган деформация - йўл тузилмасига мувофиқ равишда йўл пойи ва йўл тўшамаси шакли ёки ўлчамлари (массаси ўзгармасдан)нинг меъёрлаштириладиган чекланган ўзгариши.
Деформация остаточная - қолдиқ деформация - таъсир этаётган куч четлатилгандан сўнг тузилма ва унинг элементларида қоладиган деформациянинг бўлаги.
Деформация относительная допускаемая - рухсат этилган нисбий деформация - йўл тўшамасига мувофиқ равишда рухсат этилган вертикал деформация (эгилиш)нинг ҳисобий автомобиль ғилдираги изига тенг бўлган айлана диаметрига нисбати, эластик ёки умумий (эластик ва қолдиқ) бўлиши мумкин.
Деформация пластическая - пластик деформация - ташқи кучлар таъсиридан йўл пойи ва йўл тўшамаси материалининг ҳажми ўзгариши ва яхлитлигининг макроскопик бузилмасдан юзага келадиган қолдиқ деформация.
Деформация предельная - чегаравий деформация - иншоотни чегаравий ҳолатга келтирувчи шакли ёки ўлчамларининг ўзгариши.
Деформация разрушающая - бузиб юборадиган деформация - материал ёки иншоотнинг макроскопик бузилишига олиб келувчи, уларнинг шакл ёки ўлчамлари ўзгариши.
Деформация упругая - эластик деформация - жисмга таъсир этувчи куч бартараф этилгандан сўнг бир онда йўқ бўладиган деформация.
Деформация упруго-пластическая - эластик ва пластик деформация - ташқи куч таъсиридан материал ёки иншоотдаги эластик ва пластик деформациялар тўплами.
Деформация упруго-вязкая - эластик ва қовушқоқ деформация - автомобиль оғирлиги таъсирида йўл тўшамасида юзага келадиган шакллар ёки ўлчамларнинг ўзгариши. Идеал эластик жисм деформациясига ўхшаб бир онда йўқ бўлмайди, балки аста-секин иншоот материали қовушқоқлиги таъсири ҳисобига қайтади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling