Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet65/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Йўл тўшамасини ҳисоблаш.




Автомобиль расчетный - ҳисобий автомобиль - йўл тўшамаси ва унинг элементлари мустаҳкамлигини ҳисоблашда ўлчамлари (ғилдиракка тушадиган оғирлик, қопламага тушадиган босим, туташиш минтақасида босимни ўтказиш майдонига тенг айлананинг диаметри)дан фойдаланиладиган шартли транспорт бирлиги. Ўқига тушадиган оғирлиги турлича бўлган автомобиллардан ҳисобий автомобилларга ўтиш учун келтириш коэффициентидан фойдаланилади.
Взаимодействие (колеса и дороги) силовое - куч орқали (ғилдирак ва йўлнинг/ўзаро таъсири) - транспорт воситаси ҳаракатланганда қатнов қисми юзасига меъёрдаги кучларни ва уринма (тангенциал) бўйлама ҳамда кўндаланг кучларни қопламага
узатиш, шунингдек қиймати бўйича тенг бўлган, бироқ белгиси бўйича қарама-қарши реактив кучларнинг ғилдиракка таъсири.
Время действия нагрузки - оғирликнинг таъсир этиш вақти
- қопламанинг маълум нуқтасига оғирлик тушганда йўл тўшамасининг тузилмаси қатламларида қандайдир ўзгариш (кучланиш, деформация, тебраниш ва бошқалар) содир бўладиган вақт бўлаги. Ҳаракатдаги оғирликнинг таъсир этиш вақти - қопламанинг маълум нуқтасида ёки йўл тўшамасининг бошқа қатламида кучланиш ва деформациянинг юзага келиши пайтидан уларнинг ўсиш даври ва кучнинг шу нуқтага яқинлашишидан энг катта қиймати эгаллангунча бўлган вақтни ўз ичига олиб, то кучланишнинг ўчиши ва ундан оғирлик олинганда деформациянинг тикланишигача бўлган вақт бўлаги.
Габариты автомобиля - автомобилнинг габаритлари - автомобилнинг баландлиги, кенглиги ва узунлиги бўйича энг катта ташқи ўлчамлари.
Габариты подвижного состава - ҳаракатдаги таркибнинг габаритлари - яхши ҳолатдаги ва юк ортилган траиспорт воситаси (автомобиль, автопоезд, ярим тиркамали автоторгич ва бошқалар)нинг туртиб чиққан барча қисмлари ва сигналлари билан йўлнинг тўғри, горизонтал қисмига сиғиши керак бўлган транспорт воситасининг баландлиги ва кенглиги бўйича чегарасини аниқловчи чегаравий ташқи кўриниш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling