Покрытие дорожное твёрдое - қаттиқ йўл қопламаси - боғловчилар билан ишлов берилган ёки берилмаган ва йўл бўйида автомобиллар қатновини таъминловчи, турли йўл қоришмалари ёки тош материаллар (чақиқтош, шағал, куюнди) дан йўл асосида қуриладиган қоплама.
Покрытие дорожное цементобетонное - цементбетонли йўл қопламаси - бир ёки икки қатламли, қуйма цементбетон (ёки полимербетон) қоришмаларидан қуриладиган, иш жараёнида зичланадиган ёки йиғма (яхлит ёки ғилдирак изли), саноатда тайёрланган темирбетон тош тахта (плита)лардан иборат бўлган, такомиллаштирилган турдаги мукаммал қоплама. Қуйма қопламалар арматурали, арматурасиз, олдиндан зўриқтирилган ва ўзи зўриқадиган турларга бўлинади.
Покрытие дорожное цементобетонное непрерывно армированное (бесшовное) - узлуксиз арматурали (чоксиз) цементбетон йўл қопламаси - деформация чокларини қуришдан халос бўлишга имкон берадиган, узлуксиз тарзда катта узунликда ўрнатиладиган, салмоғи оширилган арматурали яхлит цементбетон қоплама.
Покрытие дорожное цементобетонное предварительно напряженное - олдиндан зўриқтирилган цементбетон йўл қопламаси
- чўзувчи кучланиш (бетонни арматурасиз кучлантиришда) қаршилигини ошириш учун цементбетони қурилиш жараёнида олдиндан сиқиб ишланган ёки олдиндан зўриқтириладиган арматурали (торлар, боғламлар, даврий кесимли ўзаклар (стерженлар) мукаммал яхлит йўл қопламаси.
Покрытие дорожное шлакобетонное - шлакбетонли йўл қопламаси - таркибига тўлдирувчи сифатида шлакли чақиқ тош қўшилган, бетон қоришмасидан қурилган, такомиллаштирилган мукаммал цементбетонли яхлит йўл қопламаси.
Покрытие дорожное щебеночное - чақиқ тошли йўл қопламаси - қатламлари ишлов берилмаган майдаланган тош материллардан ётқазилган (аввал йириклари, сўнг кичикроқ бўлаклари), зичланган майда чақиқ тош ва босқичма-босқич сув қуйиб қатламларни зичлаш (эски номи «Оқ шоссе») билан қурилган такомиллаштирилган, енгиллаштирилган ўтувчи турдаги қоплама.
Do'stlaringiz bilan baham: |