Лойиҳа умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган


Download 151 Kb.
bet1/3
Sana19.08.2023
Hajmi151 Kb.
#1668463
  1   2   3
Bog'liq
Одоб ахлоқ охирги 2 (2)


ЛОЙИҲА


Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган
одоб-ахлоқ қоидалари

Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ва “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ва умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.


Ушбу такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти, педагог ва техник ходимлари (кейинги ўринларда – жамоа аъзолари) ҳамда ўқувчилари, уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)учун ишлаб чиқилди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда – қоидалар) умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти, педагог ва техник ходимлари ҳамда ўқувчилари, уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун муассасадаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига ўзаро муносабатларида одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрларига қўйиладиган талабларни белгилайди.


СЛАЙД
Ушбу қоидалар умумий ўрта таълим муассасасида (кейинги ўринларда
– таълим муассасаси)
таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, ўқитувчи мавқейининг дахлсизлигини эътироф этиш, дўстона муҳитни яратиш, ўқувчилар томонидан ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш, инсон ва унинг ҳуқуқларига ҳурматни ошириш, одоб-ахлоқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган.
2. Мазкур қоидалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат ва бошқа турдаги ўқув муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга.
3. Қоидаларнинг мақсади таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, шахс ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ маданияти ва мулоқот қобилиятини ривожлантириш, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, ўқувчилар соғлиғини сақлаш, таълим муассасаси мулки, ўқув жиҳозлари ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашга имкон берадиган дўстона иш муҳитини яратишдан иборат.
4. Қоидалар таълим муассасаси жамоа аъзоларининг таълим муассасаси ва унинг ҳудудида, дарсда, танаффусда, дарсдан ташқари машғулотлар пайтида, таълим ва тарбия билан боғлиқ тадбирларда ўзларини тутишини тартибга соладиган қоидалар тўплами ҳисобланади.
5. Мазкур қоидалар талаблари таълим муассасаси жамоа аъзолари
ва ўқувчилар учун таълим муассасаси ҳудуди доирасида мажбурий ҳисобланади.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling