Лойиҳа умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган


СЛАЙД 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши


Download 151 Kb.
bet2/3
Sana19.08.2023
Hajmi151 Kb.
#1668463
1   2   3
Bog'liq
Одоб ахлоқ охирги 2 (2)

СЛАЙД

2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши

6. Таълим муассасасида шаффофлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенлик ўзаро ишонч, иззат-ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш, зўравонликсиз хавфсиз дўстона муҳитни яратиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардан бири ҳисобланади.


7. Таълим муассасалари ҳар бир ўқувчига эътиборли ва одилона муносабатда бўлади, таълим-тарбия жараёнида барча ўқувчиларнинг билим олишлари учун тенг имкониятларни яратади.
Таълим муассаси жамоа аъзолари:
таълим-тарбия жараёнида вужудга келадиган муаммоларни, шу жумладан интизомий муаммоларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонун ости ҳужжатларига, ички тартиб қоидаларига кўра ҳал этади;

ўқувчиларнинг физиологик ва психологик ривожланиш даражаси, уларнинг шахсий ҳаётини тегишли даражада ҳурмат қилиш, ота-оналарининг(оила) қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, ўқувчи ҳақидаги шахсий маълумотлар махфийлигини сақлашга амал қилиши керак.


8. Ўқувчини ўқув жараёнида иштирок этишидан четлатиш, уни ўз кучи билан эришган имтиёзидан маҳрум қилиш, асоссиз имтиёз беришга йўл қуйилмайди.
9. Таълим муассасаси ҳудудида таълим жараёнига ҳалақит берилмаслиги учун ҳар бир ўқувчи, педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар шахсий мобиль алоқа воситаларининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (“Овозсиз” ҳолатга ўтказиши) шарт.
СЛАЙД
10. Жамоа аъзолари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим:
педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
раҳбар, педагог ходимлар ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;
ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;
ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;
таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;
жамоа аъзолари бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар ўқитувчиларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатишлари тавсия этилади);
педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.
Муассаса уставида жамоа аъзоларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида ўрнатилади:
эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;
аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали ёки пошнасиз поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши, миллий ва ёш ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда бошига анъанавий рўмол ўраши;
(Муассаса устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.)
умумэътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги лозим. СЛАЙД

Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:


танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакларнинг соқоли олинган бўлиши;
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
ходимлар бошқа давлат ташкилотлари ходимлари билан хизмат доирасидаги ўзаро самарали ҳамкорликка эришиш учун ўзларининг намунали хулқ-атвори ва меҳнатсеварлигини намоён этиши;
ходимлар ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймасликлари;
ҳар бир ходим ўзининг педагогик ва психологик соҳадаги кўникма
ва билимларини доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга малакасини ҳамда профессионаллик даражасини оширишга кўмак берадиган тадбирларда мунтазам иштирок этиши;
жамоада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан танишиб бориши ва уларга оғишмасдан амал қилиши, мавжуд барча стандартлар, баёнлар, тавсиялардан хабардор бўлиши;
ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва шаффофлик тамойилларига асосланиши;
ходим ўз билим, кўникма ҳамда тажрибаларини беминнат ва беғараз улашишга тайёр бўлиши;
жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатда танқидий фикрларни тўғри ва асосли қабул қилиши, танқид қилаётган ходимнинг зарур ва керакли тавсияларини қабул қилиш;
аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.
СЛАЙД
11. Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва хушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига зўравонликни акс эттирувчи ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди;
ота-оналарнинг (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас, томонлар ўртасида юзага келадиган баҳсли вазиятлар фақатгина муассаса раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда муассаса психологи билан дарс жараёнига халақит бермаган ҳолатда ҳал этилади;
томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакили ва таълим муассасасига бириктирилган ички ишлар органларининг инспектор-психологига мурожаат этилади;
шундай зиддият рўй берган ҳолда ўқитувчи ўз иш берувчилари
ва ҳамкасбларига зиддият мавжудлиги ҳақида хабар беради;
таълим муассасаси ўқувчи манфаатлари йўлида ошкор этилиши керак бўлган барча маълумотни ўқувчининг ота-онасига (оиласига) келишилган ҳолда етказади;
ўқитувчи таълим муассасаси, оила ва жамият ўртасидаги муносабатларда позитив ва фаоллигини намойиш этиши лозим.
12. Ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
таълим муассасаси Уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан, ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, очиқ, тор ва танани шаффоф кўрсатувчи кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши;
ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (буллинг), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни кўрсатиш;
қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг ички муносабатларига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;
дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали суратга олиши;
таълим муассасаси компютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарғиб этиш.
СЛАЙД
13. Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти инспектор-психолог иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) олиб қўйилади, ҳолат юзасидан мактаб раҳбарияти ва ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.
Мактабнинг Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида ҳолат муҳокама этилиб тегишли тушунтиришлар олиб борилганидан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.
Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.
СЛАЙД
14. Ўқитувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш;
ўқувчиларни дарс машғулотларидан чиқариб юбориш ёки киритмаслик (ўқувчининг саломатлиги ва бошқа узрли сабалар бундан мустасно);
“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз ёки уларнинг эркинликларига қарши синфхонада ушлаб ўтириш;
дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (байрамона дастурхонлар)ни ташкил этиш;
таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишлари дарс машғулотлари вақтида ўтказилиши тақиқланади.
СЛАЙД
15. Тажрибали устозлар ва ёш ўқитувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тартибга солинади.
16. Таълим муассасасида дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши мактаб раҳбарияти томонидан тасдиқланган қўнғироқлар жадвали асосида тартибга солинади.
17. Таълим муассасасида ўтказиладиган дарс машғулотлари бошланишида:
ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан турган ҳолда кутиб олишлари, бир овоздан “Ассалому алайкум” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб салом беришлари;
ўқитувчи “Ва алайкум ассалом” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб алик олишлари ва унинг рухсатидан сўнг ўқувчилар ўринларига ўтиришлари, бунда 1-4-синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, 5-11-синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўлиши лозим.
18. Ўқитувчи дарс машғулотлари бошланганидан сўнг беш дақиқа ичида ўқувчиларнинг давоматини аниқлаш, сурункали дарс қолдираётган ўқувчилар ҳақида муассаса раҳбариятига ёзма равишда тақдим этиши талаб этилади.
19. Таълим муассасасида “Чиқиш” қўнғироғи чалиниши билан ўқувчилар ўқитувчининг рухсати билан синф хонасини тарк этадилар. Ўз навбатида, ўқитувчи дарс мавзусини академик соат регламентига мувофиқ тўғри тақсимлаши талаб этилади.
Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туришлари,
“Хайр, саломат бўлинг!” деб ҳурмат кўрсатишлари лозим.
20. Ўқитувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига қўйиладиган талаблар:
ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
ўқувчиларнинг шахси билан боғлиқ муаммоларни синфдошлар ёки муассаса жамоаси олдида муҳокама қилмаслик;
ўқувчилар томонидан уйга вазифани бажармай келган ўқувчини оммавий изза қилиш ҳолатларини уюштирмаслик;
чет элга ноқонуний равишда чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни муассаса раҳбариятидан яширмаслик;
ўқувчининг ота-онаси ёки қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;
мазкур қоидаларга риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
таълим муассасасининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;
таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари
ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
мазкур қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш;
ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш.
СЛАЙД
21. Ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш талаблари:
а) таълим муассасаси биноси ва унинг ҳудудида:
таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, амалдаги қонунчиликда белгиланган ўқувчилар либосида келиш;
тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш;
ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;
ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;
таълим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш, ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш;
чиқиндиларни муассаса биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;
СЛАЙД
б) дарс машғулотларида:
тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
вақтини ва диққатини ўқув жараёнига тегишли бўлган мақсадларга сарфлаш ва қаратиш;
ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.
д) танаффусда:
ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш;
навбатдаги дарс бўладиган синф хонасига ўз вақтида ўтиш;
фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш;
катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини таъминлаш;
э) таълим муассасаси ошхонасида:
овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиш;
умумий овқатланиш жойларида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш;
таомларни олишда “навбатга туриш” тартибига риоя қилиш ва имкони борича ижтимоий масофани сақлаш;
тирбандлик ҳолатида устозлар, ўзидан кичикларга ва қизларга ҳурмат кўрсатиш;
овқатланиш вақтида шовқин солмаслик;
СЛАЙД
ошхонадан олинган овқат ва ичимликларни ошхонанинг ўзида истеъмол қилиш;
овқатлангандан сўнг идишларни йиғиштириб қўйиш;
ф) таълим муассасаси кутубхонасида:
кутубхона ходимлари билан хушмуомалада бўлиш;
китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.
г) спорт зали (мажмуаси)да:
спорт залига хос бўлган кийим ва поябзалда кириш;
спорт инвентарларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта топшириш;
спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.
22. Ўқувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
а) таълим муассасасида ва унинг ҳудудида:
ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш, ҳақортали сўзларни ишлатиш;
дарс машғулотлари вақтида таълим муассасаси ҳудудида сабабсиз юриш;
таълим муассасаси йўлаклари, синф хоналари, ошхона ва кутубхонасида баланд овозда гаплашиш, безорлик қилиш;
турли наркотик ва психотроп моддалар, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини олиб келиш, истеъмол қилиш ҳамда тарқатиш ёки тарғиб қилиш;
таълим муассасаси ҳудудига турли хил пиротехника воситалари, пневматик қуроллар, ўткир кесувчи ва тиғли буюмларни олиб келиш;
мобиль алоқа воситалари орқали “оммавий маданият”, турли хил ёт ғояларни тарғиб этувчи ва террористик-экстремистик характердаги аудио ва видео материаллар ҳамда порнографик характердаги маълумотларни кўриш ва тарқатиш, кибербуллингни ўтказиш;
мобиль алоқа воситаларини бўйнига осиб олиши, кўйлак, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш.
б) дарс машғулотлари (синф хоналари)да:
дарс вақтида ўринсиз гаплашиш, овқатланиш, сақич чайнаш;
қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетиш;
машғулотлар якунлангунга қадар таълим муассасаси ҳудудидан ўқитувчилар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам сўраш;
бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
телефондан (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) фойдаланиш.

Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling