Лойиҳа умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган


СЛАЙД 3-боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби


Download 151 Kb.
bet3/3
Sana19.08.2023
Hajmi151 Kb.
#1668463
1   2   3
Bog'liq
Одоб ахлоқ охирги 2 (2)

СЛАЙД

3-боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби

23. Ўқув йили давомида қоидаларга тўлиқ риоя қилган, таълим муассасасида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг қарор топишига ва янада мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари қуйидагича моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади:


таълим муассасаси буйруғи билан ўқитувчиларга “Фахрий ёрлиқ”, “ташаккурнома” эълон қилиш, уларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия қилиш;
директор фонди маблағлари ҳисобидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан мукофотлаш;
муассасанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиш;
“Энг фаол ўқувчи”, “Энг фаол синф” номинациясини бериш;
ўқувчиларнинг уйига, уларнинг ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома юбориш.
СЛАЙД
24. Жамоа аъзолари ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганида уларга нисбатан муассасанинг ички меҳнат тартиби қоидалари асосида интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Ўқувчиларга нисбатан:
ота-онаси ёки уларни ўрни босувчи шахсларни оғзаки, ёзма огоҳлантириш;
қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;
ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ота-онага тўғри таъсир ўтказиш чораларини кўриш;
фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш.
25. Мазкур қоидаларга риоя этмаганлик ҳолатлари таълим муассасасидаги Кузатув кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
СЛАЙД

4-боб. Якуний қоидалар

26. Ўқувчиларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ушбу қоидалар билан ҳар янги ўқув йили бошланишида ўтказиладиган “Ота-оналар мажлиси”да, педагоглар жамоаси “Педагогик кенгаш”да таништирилади.


27. Қоидаларнинг мактаб жамоаси аъзолари томонидан бузилиши ҳолатларини муассасанинг беш нафар тажрибали педагогларидан иборат махсус комиссия кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқа тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади.
Мактаб раҳбари комиссия ҳулосасига кўра йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда мактаб устави ҳамда амалдаги қонунчиликка кўра қоидабузарга нисбатан чора кўради.
Педагоглар ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек муассасанинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
28. Мазкур қоидаларда кўрсатилган вазифалар ҳар бир таълим муассасаси томонидан қабул қилинадиган уставда акс эттирилади ва унинг ижроси шахсан мактаб раҳбари томонидан таъминланади.
29. Мазкур қоидалар таълим муассасаси биносининг ички кириш (фое) қисмига кўринарли тарзда жойлаштириб қўйилади.
СЛАЙД
30. Қоидаларда акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling