"Biz kiberjinoyatga qarshi kurashda ota-onalarimizga kõmakchimiz"


Download 30.81 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1760975
Bog'liq
kibir jinoyat


"Biz kiberjinoyatga qarshi kurashda ota-onalarimizga kõmakchimiz"


Телеграм”да “гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди


————
Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли Ё.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 170.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 20 ёшли С.Р. содир этганлиги аниқланди.
Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган С.Р. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжерида гуруҳларга обуначи қўшиб беришини ваъда қилиб, алдовларга ишонган фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🟥 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


"TRASTBANK" номидан сохта хабар тарқалмоқда
————
Фейсбук” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда ХАБ "TRASTBANK" номидан фойдаланиб, турли хил кўринишларда такроран тарқатилаётган "Онлайн микроқарз 50.000.000 сўмгача, барча Ўзбекистон фуқароларига 5 дақиқада тасдиқлов" мазмунидаги хабарлар келса ишонманг.
Фирибгарлар ХАБ "TRASTBANK"ни ниқоб қилиб фойдаланмоқда.

Онлайн кредит бўйича маълумот олиш учун банкнинг расмий манбасига (https://trustbank.uz/ru/) мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

Гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди


————
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 30 ёшли А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, А.И., “Телеграм” мессенжери орқали А.Ш.нинг “Muzika2023” гуруҳига обуначи қўшиб беришини ваъда қилиб уни алдаб, олдиндан 3.000.000 сўм пулларни ўзининг банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, қора рўйхатга киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🟥 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.




Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
"Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран АТ "Aloqabank" номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Кредит йиллик 3 % тез тасдиқлаш 50.000.000 сўмгача" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Онлайн кредит бўйича маълумот олиш учун банкнинг расмий манбасига (https://aloqabank.uz/ru/) мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.



😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.
Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling