Основание битумогрунтовое - битум тупроқли асос - маҳаллий тупроқлар ва органик боғловчи материаллар ҳамда қўшимчалардан уларни тупроққа алоҳида ёки тўпламда киргазиб қурилган, тупроқли асос бўйлаб тақсимланган ва шиббаланган йўл тўшамасининг конструктив остки қатлами.
Основание гравийное - шағалли асос - тупроқли асосга тақсимланган ва зичланган, шағал ёки сараланган шағалли, қулай қоришмалардан қурилган йўл тўшамасининг остки қатлами.
Основание грунтовое - тупроқли асос - тўшалган тупроқ ва йўл тўшамаси орасида ётувчи, зичлаб ёки бошқа усуллар билан энг юқори кўтариш қобилиятига етгунча яхшиланган тузилмавий оралиқ қатлам (асосан - йўл пойининг устки зичланган қисми).
Основание дорожной одежды - йўл тўшамасининг асоси - қоплама билан биргаликда босимни пастда жойлашган асоснинг қўшимча қатламларига ёки йўл пойининг тупроқларига қайта тақсимлашни ва пасайтиришни таъминлайдиган йўл тўшамасининг мустаҳкам тутиб турувчи қисми.
Основание золошлаковое кул-куюндили асос - такомил- лаштирилган қопламанинг барча турлари остидаги йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами. Боғловчи сифатида кул - куюнди ёки кетувчи кул билан, одатда цемент (оҳак)нинг оз миқдор қўшилган аралашмаси билан қатламлари зичлаб қурилади.
Основание из укрепленных грунтов - мустаҳкамланган тупроқли асос - органик ёки ноорганик боғловчилар билан тупроқ аралаштиргич машина ёрдамида ишлов берилган тупроқлардан қурилган ва зичланган йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами, такомиллаштирилган қопламалар остига қурилади.
Основание пакеляжное - пакелажли (шағал тошли) асос - қум қатлами устига чақир тош ёки майдаланган тошлардан учини юқорига вертикал қўйиб, юзасини шағал қатлами билан текислаб ва зичлаб қуриладиган йўл тўшамасининг тузилмавий остки қатлами.
Основание песчаное - қумли асос - йўл тўшамаси асосидан пастга ёки бевосита қоплама остига қумдан қуриладиган қўшимча қатлам. Сиздирувчи (дренаж) ва текисловчи қатлам бўлиб ҳам хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |