Стена подпорная низовая - пастки тиргович девор - ярим кўтарманинг пастки қиялиги чегарасида мустаҳкамликни таъминлаш ёки ташқи қирғоқ бўйлаб йўл пойини чегаралаш учун мўлжалланган иншоот.
Улавливающая траншея - ушлаб қолувчи ҳандақлар - тоғ ёнбағирларидаги қиялама участкаларда йўл бўйлаб йўл пойининг
юқори томони билан йўлни ўпирилишлардан ҳимоялаш учун мўлжалланган трапециал шаклдаги иншоот.
Улавливающе стены - ушлаб қолувчи деворлар - юқори томондаги тоғ ёнбағирларини ўпирилишдан ҳимоялаш учун мўлжалланган иншоот. Тиргович деворлар каби тошлоқ тупроқларда терилган тошлар ёки яхлит бетонлардан амортизацияловчи чўкиндилар билан биргаликда қурилади.
Ядро насыпи - кўтарма ядроси - юқоридан - ишчи қатламнинг пастки чегараси, пастдан - кўтарма асоси юзаси, ёндан - йўл пойи қирғоқлари орқали ўтказилган вертикаллар билан чегараланган кўтарма қисми.
Шпоры гасители - сув тезлигини пасайтирувчи тўсиқлар - новдан катта тезлик билан оқувчи сувдан ювилиш таъсирини камайтириш учун нов - тез оқар тубидаги бетон ёки темирбетон тўсиқ.
Йўл тўшамасининг тузилиши ва турлари.
Водонепроницаемая прослойка (гидроизолирующая) - сув ўтказмайдиган оралиқ қатлам (гидроизоляцияловчи) - синтетик материаллар ёки органик боғловчилар билан ишлов берилган, амалий жиҳатдан сув ўтказмайдиган тупроқлар билан қатламлаш.
Дорога грунтовая проселочная - тупроқли (дала) йўл - автомобилларни фақат йилнинг қуруқ вақтида ёки қишда ўтказиши мумкин бўлган, юриб текислаб қўйилган қопламасиз автомобиль ёки трактор йўли.
Дорога грунтовая профилированная - текисланган тупроқли йўл - йўл пойига маълум даражада бўйлама ва кўндаланг кесим бериб, текисловчи йўл машиналари ёрдамида қурилган, қопламасиз автомобиль йўли. Мунтазам равишда текислаб туриш талаб қилинади (кесимни текислаш). Намлик ортганда қатнов тўхтатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |