Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet52/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Подошва насыпи - кўтарманинг этаги - тўшалган тупроққа тиркаладиган кўтарманинг остки юзаси.
Полка земляная - токча - чидамли ёнбағирларда (қиялиги 1:3 дан катта) тоғ ёнбағирларини ўйиш йўли билан қуриладиган поғона юзаси. Талаб қилинадиган нишабликда ёнбағирни бажариш мумкин бўлмаган ҳолда тиргак ёки қоплама деворлар қурилади. Тоғ ёнбағри этаги ва ариқ (қоши сатҳида) орасидаги ўймада 0,5-1 м кенгликдаги токчалар кўзда тутилади.
Полувыемка-полунасыпь - ярим ўйма - ярим кўтарма - тоғ ёнбағрида табиий тупроқнинг бир қисмини поғона шаклида кесиб олиб, ундан ярим кўтармада фойдаланиш ёки ағдаргичга чиқариш билан бажариладиган ер иншооти.
Прослойка геотекстильная - геотўқимали оралиқ қатлам - йўл пойини ёки йўл тўшамаси конструкциясини геотўқималар билан қатламлаш. Қуйидагиларга ажратилади: арматурали, дренажли, ковакчали-бўлакли, ҳимоявий, технологик қатламлашлар.
Прослойка изолирующая - изоляцияловчи оралиқ қатлам - қўшимча конструктив сув ўтказмайдиган қатлам. Сув сатҳи ёки ер юзаси устида жойлашган йўл тўшамаси остидаги талаб қилинган оралиқни таъминлаш мумкин бўлмаганда йўл пойи қисмига қурилади. Яхлит ва ёпиқ (3-8 см қалинликда) ёки тешикчали- бўлакли (10-15 см қалинликда) қатламлашлар фарқланади. Қоплама юзасидан жойлашманинг чуқурлиги П-йўл-иқлим минтақалари учун камида 0,9 м ва ер ости сувлари ёки кўтармани узоқ вақт сув босишининг эҳтимолий энг юқори сатҳидан 0,2 м баланд.
Слани - тахта тўшама(слан) - кўтарманинг бўш тупроқли асосида оғирликнинг тенг тақсимланишини таъминлаш учун қуриладиган тахта тўшама.
Слой земляного полотна рабочий - йўл пойининг ишчи қатлами - йўл тўшамасидан музлаш чуқурлигининг 2/3 қисмигача пастда, бироқ ўтиш қисми юзасидан камида 1,5м пастда жойлашган йўл пойининг юқори қисми.
Стена подпорная верховая - юқори тиргович девор - қияликни баланд тиклик ҳолатига келтиришда ярим ўйманинг юқори қиялиги чегарасида мустаҳкамликни таъминлаш учун мўлжалланган иншоот.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling