Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet56/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Мостовая булыжная - тош ётқазилган йўл - донали материаллар - чақиқтош ёки дағал майдаланган тошли шашкалардан иборат йўл асоси ёки ўтувчи турдаги қоплама.
Мостовая клинкерная - клинкер (сунъий тош) тўшалган йўл - қумли асосга клинкерли ғиштлар ёнламасига ётқазилиб такомиллаштирилган турдаги йўл қопламаси.
Мостовая мозаиковая - кошинкор тўшама - донали материаллар - қирралари бир хил ўлчамга эга бўлган тошли ёки сунъий шашкали мукаммал турдаги йўл қопламаси. Боғлагич билан ва чоклари тўлдирилиб қурилади.
Мостовая торцовая - тикка қилиб терилган тош йўл - кўпинча бетонли асосда олти қиррали ёки тўғри бурчакли ёгоч шашкалардан уларни антисептиклар билан шимдириб ва чокларини тўлдириб қуриладиган (хозирги вақтда амалда қурилмаяпти) такомиллаштирилган турдаги йўл қопламаси.
Несвязные материалы слоев дорожной одежды - йўл тўшамаси қатламларининг боғланмаган материаллари - бир-бири билан ўзаро бирикишга эга бўлмаган материаллар, заррачалар. Йўл амалиётида кўпинча кам боғланганлар ва заиф боғланганлар билан бирлашади.
Обработка поверхностная - устки ишлов бериш - тайёр асос бўйлаб органик боғловчиларни бир ёки икки марта куйиш ва ҳар куйилгандан сўнг мустаҳкам минерал материал (майда тош) дан қатлам сифатида қуриладиган, такомиллаштирилган енгиллаштирилган қоплама. Бундай қопламаларни қуриш жараёни ҳам шундай номланади. (5.1. бандга қаранг).
Основание асфальтобетонное пористое - серғовак асфальтобетонли асос - минерал кукунсиз серғовак а/б қоришмасидан (кам мустаҳкамликка эга бўлган бетон ёки бошқа паст маркали бетонлардан) қурилган йўл тўшамасининг тузилмавий қатлами ёки икки қатламли цементбетон қопламанинг остки қатлами. Основание бетонное (цементобетонное) - бетонли асос (цементбетонли) - шиббалаб текисланган бетон ёки бошқа паст маркали бетонларни ҳам киритган ҳолда мустаҳкамланган цементбетонли аралашмалардан қурилган, йўл тўшамасининг конструктив қатлами ёки икки қаватли цементбетон қопламанинг
пастки қатлами.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling