Мирзо улугбек номидаги самарканд давлат архитектура курилиш институти «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги»
Download 123 Kb.
|
хфх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геологик мухитнинг узгариши ва худуднинг бузулиши.
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ «ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ» кафедраси. « ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ » фанидан Мавзу: Қурилишда экалогиянинг ўрни Бажарди: 401-Aрx. гурухи Ибрагимов Нажиб Текширди: Раимқулов А. Смамарқанд – 2010 йил. Мавзу: Қурилишда экалогиянинг ўрни Режа:
Геологик мухитнинг узгариши ва худуднинг бузулиши. Тупрок катламини кМЧ (каттик маиший чикиндилар) ва саноат чикиндилари билан ифлосланиши. Атмосферанинг ифлосланиши Шовкин, вибрация, электромагнит майдонлар, радиация Геологик мухитнинг узгариши ва худуднинг бузулиши. Купдан-куп транспорт, инженерлик иншоотлари тизимлари билан кумиб ташланган шахарларнинг ер ости дунёси гидросферанинг, рельефнинг усимлик ва тупрок катламининг барча унсурларига уз таъсирини утказади, бу эса уз навбатида шахарларнинг умумий атроф-мухити холатига уз таъсирини утказади. Айникса бу жабхада гидрографик тармок ва ер ости сувлари кучли узгаришга дучор булади. Гидросфера – ер шариниг узук-юлук сув кобиги. У куёш энергияси ва гравитацион куч таъсири остида харакатланиши, бир холатдан иккинчи холатга утиши мумкин булган барча эркин сувларни бирлаштиради. Гидросфера ернинг бошка кобиклари- атмосфера, литосфера билан чамбарчас богланган. Замин суви тухтовсиз харакатда булади. Сувнинг айланма харакати ёпик тизимини: океан- атмосфера-куруклик хосил килиб, гидросферанинг барча кисмларини бир бутун куринишда бирлаштириб туради. Ер ости сувлари говак ва дарзларни тулдириб сув окиш горизонтлари, катламлари ва гидрогеологик хавзалар хосил килади. Ер ости сувлари гидрогеологик шароитларнинг асосини ташкил этувчи сув окувчи катламларга ифлослантирувчи моддаларнинг киришига тускинлик килувчи табиий мухофазага эга. Шу сабабдан ер ости сувлари дарё ва кул сувларидан анчагина тоза. Ер ости сувларидан фойдаланишни окиллик билан олиб бориш лозим. Доимий равишда уларнинг режими ва балансининг узгаришини назорат этиб туриш керак. Ер ости сувларидан назоратсиз фойдаланиш, уларнинг табиий сатхини кескин пасайишига ва окибатда ер юзасининг табиий сатхини кескин пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида эса бино пойдеворларини, метро тюбингларини хавфли силжишига ва бошка нохуш окибатларни келтириб чикаради. Яшаш худудининг катта кисмида бино ва иншоотлар курилиши ва сув утказмас копламалар тузилмалари, сув окизиш тизими иншоотлари, кор кураш каби ишлар окибатида инфильтрация коэффициенти кескин кискаради. Окава ер ости суви табиий сатхининг бузулиши, хамда ер ости сув окиш горизонтларидан шиддат билан сув истемол этиш натижасида сув сатхи пасаяди ва ер ости сувларининг депрессион воронкалари хосил булади. «Депрессион воронкалар» океан сатхидан пастрок жойлашган бушликлар. Худуддан окилона ва самарали фойдаланиш масаласи хам бугунги куннинг долзарб муаммоси хисобланади. Худуднинг бузулиши (1-расм) шахарларнинг сув таъминоти учун сувни тортиб олиш окибатида тог жинслари ва ер юзасини чукиши сабабидан юз беради. кир ва адирларнинг ён багирларининг кесилиши натижасида сурилиш жараёнларининг юз бериши, сув босими окибатида (асосан дарёларнинг сатхини кутарилиши натижасида) сув остида колиш купгина биноларнинг шикастланишини келтириб чикаради. 1-расм. Шахарсозлик худудий ресурсларининг хусусий тоифалари- бузулган худудлар (шартли масштабда худуд майдонларининг нисбати): а- мухандислик- геологик шароитларининг узгариши буйича худудларнинг тоифалари: 1- узгармаган; 2- узгарган; 3- бузулган; 4- фойдаланиладиган; 5-,6-,7- фойдаланилмайдиган худудлар (5- амалий жихатдан узгармас холатда саклаш лозимлиги сабабли; 6- табиий геологик шароитларга кура яроклилиги чегараланган худудлар; 7- табиий техноген шароитларга кура яроклилиги худудлар). Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling