Мирзо улугбек номидаги самарканд давлат архитектура курилиш институти «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги»


Тупрок катламини кМЧ (каттик маиший чикиндилар) ва саноат чикиндилари билан ифлосланиши


Download 123 Kb.
bet2/4
Sana13.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1091045
1   2   3   4
Bog'liq
хфх

Тупрок катламини кМЧ (каттик маиший чикиндилар) ва саноат чикиндилари билан ифлосланиши.

Тупрок узида органик моддаларни инсон учун зарарсиз ва усимликлар учун фойдали булган минерал тузлар, кумир кислотаси ва сувга, хамда хосилдорликни оширишга хизмат килувчи органик модда гумусга (чикиндига) ажралишни амалга оширувчи турли микроорганизмларнинг иштироки эвазига инсон хаёт фаолияти мобайнида чикадиган чикиндилар зарарсизлантирилади ва кайта фойдаланилади.


Бирок тупрокнинг бундай уз-узини тозаланиши хам чегарасиз эмас ва у бузулиши хам мумкин. кМЧ ларни бартараф этишнинг нотугри усуллари кулланилганда тупрокда купгина юкумли касалликларни кузгатувчи микроорганизмлар купая бошлайди. Ифлосланиш хосилалари тупрокдан ер ости ва усти сувлари оркали кишлок хужалик махсулотларига утиб катта худудлардаги одамлар ва хайвонларда касалликлар таркалишига сабаб булади.
Миллион ахоли истикомат килувчи шахар йилига уз атрофидаги худудга 3,5 миллион тонна атрофида каттик ва куйка чикиндиларни «ишлаб чикаради» ва ортикчасини якин атрофга туплайди. куйка чикиндилар тинитгичларда тупланган ёгин-сочинлар ва суюк чикиндиларнинг куйкиндисини ифодалайди (4 -жадвал).
Шахар чикиндилари ичида купрок 16% га якин массани иссиклик электр станциялари ва козонхоналарнинг кул ва тошколлари ташкил этади. кора ва рангли металлургия чикиндилари: ер ва пирит куюндиларидан иборат тошкол чикиндилар кушилганда уларнинг микдори 30% га етади. Чикиндиларнинг бу турининг зарарли таъсирини мисол тарикасида олтингугурт кислотаси ишлаб чикариш жараёнида олинадиган пиритли (колчедонли) куюндиларнинг таъсирини тасвирлаш мумкин. Пиритли куюндиларни бир жойга жойлаш учун катта майдонлардан иборат кимматбахо ерларни ажратиш лозим булади. Атмосфера ёгин-сочинларининг пирит куюндиларидаги катор захарли моддаларни (масалан, мушьяк) ювиб ер ва сув хавзаларини ифлослантиради. Асосан целлюлоза - когоз ва химия саноатидан чикадиган галитли чикиндиларнинг хам хиссаси оз эмас. Бу чикиндиларнинг йиллик микдори 400 минг тоннага етади ёки барча чикитларнинг 11% ни ташкил этади. Ёгоч чикиндиларининг хам хиссаси тахминан шу атрофда. каттик маиший чикиндилар ва канд заводи чикиндилари 10% дан дейиш мумкин. Озик-овкат саноати яна 4% ажратади.
Айникса миллионер-шахардаги химия заводларининг окавасидаги куюк чукиндилари – тахминан бир йилда 90 минг тонна булиб, атроф-мухитга жуда ёмон таъсир курсатади.
Фосфогипс ва курилиш ахлати барча чикиндиларнинг 5,5% ни, кальций хлорид – 1% дан камрогини, турли эритувчилар (спиртлар, бензол, толуол ва бошкалар) – 2% ни ташкил этади.
Миллионер шахар узидан атроф-мухитга каттик ёки куюклашган холда чикарувчи колган барча чикиндилар уз массалари буйича 25% дан озгина ортикрок. Чикиндиларнинг бу кисми, яъни барча резина, клеенка, полимер чикиндилар, тери, жун ва бошкалар шахар ахлатхонасида ёндирилганда, уларнинг катта кисми атмосферани ифлослантиради ва одамларнинг хаёт кечириш мухитига жиддий таъсир курсатади.
Шахарларнинг санитария тозалаш тизими 2 та катта ишлар мажмуасини уз ичига олади:

  1. каттик маиший чикиндиларни хосил булиш жойидан йигиб олиш ва йукотиш;

  2. кМЧ ни галдаги зарарсизлантириш ва кайта ишлаш.

кМЧ ни кайта ишлашнинг энг илгор усули ахлатни кайта ишлаш ва ахлатни куйдириш заводларидир.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling