Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet44/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Коэффициент устойчивости - чидамлик коэффициенти [п] - иншоот (кўтарма ёки тоғ ён бағри)нинг чидамлигини таъминлаб берувчи кучлар ёки кучлар моментининг унинг чидамлилигини бузувчи кучлар ёки кучлар моментига нисбати. Чимдамлик шарти (чегаравий ҳолат бўйича ҳисобда қўлланилади): агар п> 1 бўлса,
тупроқли масса чидамли ҳолатда, п=1 бўлса, масса чегаравий мувозанат ҳолатида, п<1 бўлса, чидамсиз ҳолатда турибди.
Линзы ледяные - муз қатламчаси(линзаси) - йўл пойи тупроқларида ёки табиий жойлашган тупроқларда ва йўл тўшамаси материалларида пайдо бўладиган муз (қатламча) нинг қўшилмалари.
Обвал - кўчки - тик тоғ ёнбағирларидан тош харсанглари, тошлар, шағаллар ва йирик бўлакли тоғ қоя тупроқларининг тўсатдан қулаши.
Оплывины - ювилиб ўприлиш - ёнбағирда тупроқларнинг ҳаддан зиёд намланиши натижасида чимли қатлам, ёш дарахтлар ва тупроқлар юқори қатлами силжиб ўпирилишининг бошланғич босқичини намоён этувчи юзанинг ўпирилиш тури. Режадаги одатдаги шакли - чўзилган томчи.
Оползень - ўпирилиш - тупроқларнинг физик хусусияти ёки ёнбағирнинг ташқи кўриниши ўзгариши билан боғлиқ оғирлик кучи таъсирида ер массаси ёки тоғ жинсларининг силлиқ юза бўйича аста - секин силжиши. Бунда ёнбағирнинг устуворлик коэффициенти бирдан кичик бўлади. Силжийдиган қатламлар чуқурлигига боғлиқ равишда чуқур ва юзаки ўпирилиш турлари мавжуд.
Оползневый цирк - ўпирилиш доираси - одатда ўпирилиш ўчоғининг бир қисми ҳисобланадиган зинапоясимон юзали тақасимон ўпирилиш.
Оползневый очаг - ўпирилиш ўчоғи - ўзига хос манзарага эга бўлган ва бир неча ўпирилиш доираси ёки алоҳида ўпирилишлардан ташкил топган ўпирилиш тумани.
Оползни контактные - боғланган ўпирилишлар - шакли, хусусияти ва силжиш тезлиги бўйича турли хил бўлган, кўп сонли ёриқлар - бузилишлар билан ўзига хос бўлган юза ўпирилишларининг тури. Ўпирилишли тўпламлар чуқурлиги 3-6 м дан 15-20 м гача ўзгариб туради.
Оползни ступенчатые - зинасимон ўпирилишлар- асосий массивдан ажралганда ва катта ўлчамдаги қисм силжиганида зинасимон ўпирилишнинг бундай кўриниши параллел чўзилган кўтармалар ёки тизмалар қаторига хос зиналар ҳосил қилади Ёнбағирларнинг юқори қисмида вертикал силжиш, унинг ўрта қисмида горизонтал силжиш билан ва пастки қисмида сиқилган минтақа ҳосил бўлиши билан фарқланади.
Осыпь - тўкилиш - нураш натижасида йиғилган майда бўлакли маҳсулотлар боғланмаган массаларининг ёнбағир бўйича пастга кўп йиллар давомида, узоқ давом этувчи тўхтовсиз ҳаракати.
Ҳаракат фақат юза қатламда кичик тезлик билан юз беради, бунда бўлаклар сараланади - каттароқлари ёнбағирнинг пастигача тушади, майдалари юқори ва ўрта қисмида қолади.
Пучение - музлаган қатламнинг кўпчиши - йўл пойида қишки намликнинг қайта тақсимланиши, тупроқ (айниқса, чангли) ҳажмининг ортиши, намликнинг остки қатламларидан юқорига капиллярлар бўйича кўтарилиш натижасида муз қатламчалари ҳосил бўлиши билан боғлиқ ҳолда кўпчик ҳосил бўлиш жараёни. Баҳорги эришда тупроқ ўта намланади ва унинг мустаҳкамлиги кескин камаяди (7.3. бандга қаранг).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling