Защитные сооружения - ҳимоя иншоотлари - кўчкилар, тош тўкилмалари, қор кўчкилари содир бўладиган жойларда, ён бағирнинг талаб қилинадиган устуворлигини таъминлаш учун кўзда тутилган иншоотлар ва қурилмалар, қирғоқни мустаҳкамловчи иншоотлар, агроўрмонмелиорация иншоотлари ва бошқалар киради. Бу ишлар ёнбағир нисбатан мустаҳкам бўлган даврида бажарилади.
Изгородь плетеная - тўкилган ғов - бир-биридан 7-8 м оралиқда, шахмат тартибида, узунлиги 10 м ли бўлаклар билан ўрнатиладиган, кўчкиларни ушлаб қолувчи симли қурилма.
Каптаж противооползневый - кўчкига қарши махсус қурилма(каптаж) - агар сувли қатлам қирқилган ёки доимий булоқлар мавжуд бўлса, ўймалар ёнбағрида қуриладиган захни қочирувчи ташлама, қувур, қудуқ кўринишидаги муҳандислик қурилмаси. Очиқ юзага чиқувчи ер ости сувларини қочиришни ташкил этиш ва улар таъсирида ёнбағирлар ювилишининг олдини олиш учун хизмат қилади.
Колодец водосборный - сув йиғувчи қудуқ - йўлнинг баъзи жойларида юза сувларни ушлаб қолувчи ҳамда бошқа сувларни қочириш ва кетказиш қурилмалари.
Лавинозащитная пирамида - кўчкидан ҳимоя қилувчи эҳром (пирамида) - ёнбағирларда қор кўчкини ушлаб қолувчи қурилма. Учтадан сим билан боғланган ва асосий тошлар билан кўмиб қўйиладиган ғўлалардан барпо қилинади. Эҳромлар бир-биридан 2 м оралиқда шахмат тартибида ўрнатилади.
Лавинозащитные сооружения - кўчкидан ҳимоя қилувчи иншоот - қор кўчишидан ҳимояловчи иншоат - кўчкини тўхтатиш ва унинг ҳаракат йўлини белгиланган йўналишга ўзгартириш учун хизмат қилувчи муҳандислик иншооти.
Обвалонаправляющие сооружения - ўпирилишни йўналтирувчи иншоотлар - ўпирилиш жинсларини ушлаб қолувчи ёки уларни маълум жойга - жарга, пастликка йўналтирувчи девор ёки кўтарма кўринишидаги муҳандислик иншоотлари.
Переход пешеходный - пиёдалар ўтиш жойи - пиёдаларнинг йўл (кўча)дан хавфсиз ўтишлари учун кўзда тутилган, қатнов қисмда махсус ажратилган, йўл белгилари ва ётиқ йўл белгилари билан белгиланган кўндаланг тасма, автомобиль йўли тагидан ўтган ер ости ўтиш жойи (тоннел), ер усти пиёдалар йўл ўтказгичи.
Do'stlaringiz bilan baham: |