Автомобиль йўллари


Профиль дороги поперечный


Download 0.7 Mb.
bet27/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Профиль дороги поперечный - йўлнинг кўндаланг кесими - йўл кесимининг ўқига перпендикуляр бўлган текисликдаги ифодаси. Лойиҳаланаётган йўлнинг кўндаланг кесимини икки нишабли - йўл ўқидан йўл пойи қирғоғига мутаносиб (симметрик) равишда пастлаб борувчи қияликда, бир нишабли - йўл пойининг бир қирғоғидан иккинчисига қараб пастлаб борувчи қиялиқда бўлиши мумкин. Кўндаланг кесим элементлари: қатнов қисм, йўл ёқалари, ажратиш тасмаси, сувни кетказиш ариқлари, ёнбағирлар ва бошқалар.
Профиль дорог продольный - йўлнинг бўйлама кесими - йўлнинг ўқи бўйлаб ёки унга параллел тарзда ернинг таббий юзаси нуқталарни ва лойиҳа чиғиғи нуқталарини ва лойиҳаланаётган йўл ер юзасининг бўйлама қирқими шартли ифодаси. Йўл пойи қурилиши учун қўшимча маълумотлар ва тўғри чизиқда берилган жой вазияти билан йўлнинг шартли режаси киритиган жойнинг тавсилотлари тўлиқ кўрсатилади. Бўйлама кесим элементлари: қабариқ ва ботиқ эгрилар, горизонтал ва бошқа тўғри чизиқлар (чиқиш ва тушиш) кўрсатилади.
Радиус кривой в плане наименьший - режадаги эгрининг энг кичик радиуси - виражлар қурилиши ҳамда қатнов қисмни кенгайтириш билан қуруқ, нам қопламада автомобилларнинг ҳисобий тезлик билан хавфсиз ҳаракати таъминланадиган радиус.
Серпантина - серпантин - трассанинг ўткир бурчак остида туташувчи икки йўналиши орасидаги бурилиш бурчагини ташқи томондан ифодалайдиган режадаги эгри чизиқ тури. Одатда, йўллар тоғли жойда тоғнинг тик ёнбағрида ўтказилганда қўлланилади. Умумий ҳолларда асосий эгри, иккита ёрдамчи эгри ва асосий ҳамда ёрдамчи эгри чизиқлар орасида жойлаштириладиган иккита тўғри чизиқлардан иборат.
Спуск (салбий қиялик) - тушиш - лойиҳа чизиғининг горизонтал майдонга нисбатан пастга оғиши.
Съезд противоаварийный - аварияга қарши тушиш йўли - йўлга ёндош, туташ чегарада ёки охирида жойлашадиган, транспорт воситасининг тормоз қурилмалари ишламай қолганда, ўтиш йўли юзасига ғовак материаллар (қум, шағал) тўшаш воситасида ҳаракатга (тепага чиқишга) қаршиликни ошириш йўли билан мажбурий тўхтатиш учун кўзда тутилган боши берк кўча.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling