Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пересечение дорог в одном уровне
- Пересечение дорог в разных уровнях
- Полоса движения
- Полоса движения дополнительная
- Полоса краевая
- Полоса отвода
Перекресток - чорраҳа - аҳоли яшаш жойлари доирасида кўчаларнинг кесишиши.
Пересечение дорог - йўлларнинг кесишмаси - келиб туташувчи йўллар узилмайдиган ва уларнинг ҳар бири бўйлаб ҳаракатланиш мумкин бўлган автомобиль йўллари тугуни. Йўлларнинг кесишмаси уларнинг аҳамиятига ва ҳаракат жадаллиги қараб бир ёки турли сатҳда қурилади. Пересечение дорог в одном уровне - йўлларнинг бир сатҳда кесишмаси - учрашувчи йўллар ва ҳаракатни бир йўлдан бошқасига ўтказиш учун хизмат қиладиган барча махсус қурилмалар бир сатҳда жойлашган йўллар кесишмасининг тури. Йўлларнинг бир сатҳдаги кесишмаси ҳаракат жадаллигига қараб оддий йўллар кесишмаси кўринишда ёки транспорт оқимларининг ажралишида, қўшилишида ва кесишишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун махсус қурилмалар (оролчалар, тезликни ўзгартириш тасмалари) мажмуаси қўлланилган мураккаб (каналлаштирилган) кўринишда бажарилади. Пересечение дорог в разных уровнях - йўлларнинг турли сатҳдаги кесишмаси. «Транспорт ҳаракати ечими» га қаранг. Подъем - баландликка кўтарилиш - лойиҳа чизиғининг горизонтал текисликдан юқорига кўтарилиши. Полоса движения - ҳаракат тасмаси - қатнов қисмининг транспорт воситаларининг бир қатор ҳаракати амалга ошириладиган бўйлама тасмаси. Ҳаракат тасмасининг кенглиги (эни) хавфсизлик оралиқларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобий автомобиль кузовининг энига қараб олинади. Йўл тоифасига қараб белгиланади. Полоса движения дополнительная - қўшимча ҳаракат тасмаси - қатнов қисмни кенгайтириш усули билан қуриладиган ва баландликка кўтарилишда узоққа чўзиладиган қисмларда транспорт оқимининг аралаш таркиби учун ҳаракатни ажратиш тасмаси сифатида, шунингдек автомобилнинг тезлигини ошириш ва тўхташ тасмаси, кесишима ва туташмаларда оқимларнинг қўшилиш ва ажралиш тасмалари сифатида фойдаланиладиган ҳаракат тасмаси. Полоса краевая - четки тасма - транспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш ва йўл қопламаси четини бузилишдан сақлаш учун йўлнинг четки ~ белги қўйиш минтақасини жойлаштириш мақсадида юқори тоифали йўлларда йўл тўшамасини (0,2...0,3 м) кенгайтириш. Одатда, қатнов қисмдан ранги билан фарқланади. Полоса отвода - йўл учун ажратилган жой - автомобиль йўли ва унинг барча иншоотлари жойлашадиган ер. Йўл учун доимий ажратилган жойнинг кенглиги йўлнинг тоифасига қараб белгиланади. Шунингдек, ёнбошдаги захиралар, очиқ конлар (карьер) қуриш учун вақтинчалик ажратилган жой ҳам бўлиб, улар қурилиш тугагандан сўнг қайта тикланиши ва ердан фойдаланувчиларга қайтарилиши лозим. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling