Канава боковая (кювет) - йўл четидаги ариқ (ён ариқ) - қатнов қисмидан ва атрофдан оқиб келадиган ер ости сувларини йиғиш ва кетказиш учун йўл пойи бўйлаб жойлашадиган ариқ, кўндаланг кесими нов, учбурчак ёки трапеция кўринишида бўлиши мумкин.
Клотоида - клотоида - эгрилиги унинг узунлигига тескари мутаносибликда ортувчи (R=F2/L)' эгри. Шунингдек “Биклотоида”га қаранг.
Кривая в плане - режадаги эгри - трасса йўналиши ўзгарганда йўлнинг режасида қуриладиган эгри чизиқли йўл қисми. Катта радиусли битта айлана эгридан ёки бир нечта эгридан, яъни айланма эгри ва одатда, кичик радиусли айлана эгриларда ҳаракат шароитини яхшилаш учун қуриладиган ўзгарувчан радиусли эгрилардан ташкил топиши мумкин.
Кривая вспомогательная - ёрдамчи эгри - трасса йўналиши ва серпантинанинг тўғри чизиғи орасидаги ўтиш эгриси.
Кривая в продольном профиле (вертикальная) - бўйлама кесимдаги (вертикал) эгри - қиялик ўзгаришида бўйлама кесим бурилишни туташтирувчи эгри чизиқ. Эгрилар қабариқ ва ботиқ бўлиши мумкин. Қабариқ эгри баландликка кўтарилишдан пастга тушишда, шунингдек баландликка кўтарилишда қиялик камайганда ёки пастга тушишда қиялик ортганда қўлланилади. Ботиқ эгри пастликдан баландликка кўтарилишда, шунингдек пастга тушишда қиялик камайганда ёки баландликка кўтарилишда қиялик ортганда қўлланилади. Бўйлама кесимни лойиҳа чизиғи синган жойда қияликларни фарқи йўлларни тоифасига қараб, бўйлама кесимда вертикал эгри чизиқ лойиҳаланиши лозим.
Кривая коробовая - коробали эгри чизиқ - бир қатор айланма эгри чизиқлар. Туташув нуқталарида умумий уринмаларга эга бўлган, бир йўналишдаги эгрилик билан бир қатор айланма эгри чизиқлардан иборат бўлган эгри.
Кривая круговая - айлана эгри - айлана ёйини ифодаловчи (ўтиш эгриларсиз) режадаги эгри чизиқли қисм.
Кривая основная - асосий эгри - серпантиннинг айланма эгри ва иккита ўтиш эгридан иборат бўлган эгри чизиқли қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |