Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet20/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Точка перегиба трассы - трассанинг ўзгариш нуқтаси - трасса йўналишининг ўзгариш нуқтаси.
Точка трассы контрольная - трассанинг назорат нуқтаси - трасса ўтказиш йўналиши бўйича табиий ёки хўжалик шароитларидан келиб чиққан ҳолда трасса шу нуқталардан ўтиши (ёки айланиб ўтиши) шарт бўлган нуқта. Булар - дарё, жарлар,
ботқоқлик, темир йўл билан кесишмалар, тоғ тузилмаларидан ўтиш довонлари, аҳоли яшаш жойларига туташ жойлар ёки шаҳарларни айланиб ўтиш йўлларидир.
Транспортные связи - транспорт алоқалари - лойиҳаланаётган йўл тармоғининг қамров ҳудудида келажакда ёки ҳисобий йилда юклар ва йўловчиларни ташиш миқдори ҳамда йўналишлари ифода этилган график тасвир. Унинг турлари - туманлар ичидаги, туманлараро, вилоятлараро, давлатлараро, халқаро.
Трасса дороги - йўл трассаси - автомобиль йўли ўқининг жойидаги лойиҳавий ҳолатига жавоб берувчи ва икки текисликда, яъни горизонтал (режа) ва вертикал (бўйлама кесим) текисликлардаги акси билан аниқланадиган фазодаги ҳолати.
Трассирование - трассасини ўтказиш - берилган пунктлар оралиғида автомобиль йўли трассаси топографик, геологик, гидрологик ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳамда эстетик талабларга риоя қилган ҳолда ўтказиш.
Трассирование клотоидное - клотоидал трассани ўтказиш - кўпроқ катта ўлчамли туташ айлана ва ўтиш эгрилардан ташкил топган; тўғри чизиқлари унча катта бўлмаган ёки умуман бўлмайдиган йўл трассасини ўтказиш.
Угол поворота трассы - трассанинг бурилиш бурчаги - трасса йўналишининг режада ўзгариши. Бурилиш бурчаги трасса йўналишининг давоми билан унинг янги йўналиши орасида ўлчанади.
Уклон поперечный - кўндаланг нишаблик - йўл конструкцияси бирон бир элементи юзасининг (йўл пойи, йўл тўшамаси қатламлари) йўл ўқига перпендикуляр бўлган йўналишда ўлчанадиган горизонтал сатҳдан оғиши.
Уклон продольный - бўйлама нишаблик - лойиҳа чизиғининг бўйлама йўналишдаги горизонталдан оғиши. Энг катта бўйлама нишаблик бўйлама кесимни лойиҳалашда қурилиш баҳоси, транспорт харажатлари ва ҳаракат хавфсизлигининг оқилона уйғунлиги таъминланган, чегаравий рухсат этилган нишабликдир. У ҳисобий автомобиль тури, йўл тоифаси ва жойнинг рельефига боғлаб белгиланади.
Ход трассы - трасса йўли - жойнинг рельеф шароитларига қараб трассани ўтказиш. Трасса йўллари қуйидагилар: водий йўллари

  • дарё водийларининг сув босмайдиган қисмидан унинг йўналиши бўйича, сув айирғичга кўтарилмасдан ўтади; сув айирғичдаги йўллар

  • дарё водийлари орасидаги сув айирғичлар билан кесишган (довон бўйлаб)ҳолда бир водийдан бошқа водийга ўтади; тоғ ёнбағирдаги йўллар - водий ва сув айирғич орасидаги нишаблик бўйича ўтади.


Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling