Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet18/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Смета объектная и локальная - маҳаллий ва объектли смета
- лойиҳалашда белгиланган тартибга асосан ишлаб чиқиладиган смета ҳужжатларининг асосий қисми. Ишчи ҳужжат таркибидаги смета баҳоси икки босқичли лойиҳалашда ва ишчи лойиҳаси таркибида (бир босқичли лойиҳалашда) шу мақсадга мўлжалланган умумлаштирилган смета меъёрлари, умумлаштирилган нархларга ва қурилишни маҳаллий шароитига, андозавий ва қайта қўлланадиган
тежамли алоҳида лойиҳаларга боғланган прейскурантлар (моллар нархи ҳақидаги маълумотнома) бўйича аниқланади. Бундай меъёрлар ва сметалар бўлмаганда эса ягона баҳо ва нарҳномалар бўйича аниқланади. Ишчи чизмалар бўйича тузиладиган маҳаллий ва объектли сметаларда меъёрий шартли - аниқ маҳсулот ажратилади.
Сметная документация - смета ҳужжати - лойиҳаланаётган автомобиль йўли, ундаги бино ва иншоотлар ёки уларнинг қурилиш навбати смета баҳосини аниқловчи лойиҳа ҳужжатлари умумий мажмуасининг бир қисми. Лойиҳалаш босқичига қараб қуйидаги смета ҳужжатлари тайёрланади: лойиҳа таркибида (икки босқичли лойиҳалашда) - баҳонинг жамланган смета ҳисоби, харажатлар маълумоти, объектли ва маҳаллий сметалар, лойиҳа ва қидирув ишлари сметалари; ишчи ҳужжатлар таркибида (икки босқичли лойиҳалашда) - маҳаллий ва объектли сметалар; ишчи лойиҳа таркибида (босқичли лойиҳалашда) - бир баҳонинг йиғма смета ҳисоби, харажат маълумотлари, объектли ва маҳаллий сметалар (объектли ва маҳаллий ҳисоботлар - икки йилдан ортиқ қурилиш муддатига эга бўлган объектлар учун). Лойиҳалар ва ишчи ҳужжатлар таркибида шунингдек ишга тушириладиган мажмуага тегишли объектлар қурилишининг смета баҳоси қайидномаси тузилади. Тасдиқланган лойиҳа (ишчи лойиҳа) таркибидаги смета ҳужжатларига махсус тушунтириш хати ишлаб чиқилиб, унда смета ҳужжатларини ишлашда қабул қилинган барча бошланғич маълумотлар берилади.
Смещение кривой - эгрининг сурилиши - ўтиш эгриси қўйилгандан сўнг эгри (уринмадан марказга) силжиган масофа.
Стадии проектирования - лойиҳалаш босқичлари - объектларни лойиҳалаш босқичлари. Лойиҳалаш бир ва икки босқичда амалга оширилиши мумкин. Бир босқичда- қурилиш андозавий ва қайта қўлланиладиган, лойиҳалар бўйича амалга ошириладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар учун, шунинг техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар учун жамлама смета баҳоси ҳисоби бўлган ишчи лойиҳа; икки босқичда - жамлама смета баҳоси ҳисоби бўлган лойиҳа ва бошқа қурилиш объектлари, жумладан, йирик ва мураккаб объектлар учун сметалари бўлган ишчи хужжатлар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling