Автомобиль йўллари


Проектирование продольного профиля


Download 0.7 Mb.
bet16/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Проектирование продольного профиля - бўйлама кесимни лойиҳалаш - йўлнинг ер сиртига нисбатан бўйлама кесимдаги йўл пойи қирғоғи ҳолатини белгилаш.
Проложение трассы - трассани ўтказиш - трассани давлат геодезик тармоғининг талаб қилинган бурчақларини қуриш, линия узунликларини ўтказиш, нишон қозиқларини ўрнатишдаги мавжуд пунктларига боғлош маълумотлари асосида йўл трассаси ўқини жойига кўчириш.
Пункт грузообразующий - юкларни тўплаш пункти - лойиҳаланаётган йўлдан юкларни ташишни амалга оширувчи корхона, ташкилот, хўжалик.
Пункт грузопотребляющий - юк қабул қилувчи жой - лойиҳаланаётган йўлдан юклари келадиган корхона, ташкилот, хўжалик.
Пункт опорный - таянч пункти - лойиҳаланаётган йўл трассаси ҳолатини белгилашга сабаб бўладиган жой (саноат, сиёсий, маъмурий ёки маданий марказлар, транспорт тугунлари). Пунктларнинг сони ва хусусияти йўлнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятига боғлиқ.
Пункт пассажирообразующий - йўловчилар тўпланувчи пункт - лойиҳаланаётган йўлдан йўловчиларни ташишни амалга оширадиган корхона, ташкилот, хўжалик, шифохона, дам олиш масканлари ва бошқалар.
Рабочая документация - ишчи ҳужжат - икки босқичли лойиҳалашдаги иккинчи босқич лойиҳавий ҳужжати
(1981 йилдан белгиланган). Автомобиль йўли, ундаги бино ва иншоотларни қуришнинг ишчи ҳужжати таркибига қуйидагилар киради: белгиланган талабларга асосан ишлаб чиқиладиган ишчи чизмалар (йўл жиҳозлари элементлари, мустаҳкамлаш иншоотлари чизмалари, табиат ва атроф-муҳитни сақлаш ёки ерни қайта тиклаш, шунингдек меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ қурилма ва иншоотлар чизмалари, қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш учун мўлжалланган турли жиҳозлар, конструкция элементлари ва бошқаларни ўрнатиш чизмалари); объектли ва маҳаллий сметалар; қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари қайдномалар ашёларга бўладиган талаблар жамланган жадваллар; ишчи-қурилиш чизмаларининг паспорти; меҳнат харажатлари ва асосий ашёлар харажатларининг ҳисоблари; смета баҳоси кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгариш ҳисоблари. Ишчи ҳужжат лойиҳа ташкилотига буюртмачи томонидан берилган бошланғич маълумотларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Рабочий проект - ишчи лойиҳа - бир босқичли лойиҳалашда ўхшаш объектлар шунингдек техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар учун фойдаланиладиган андозавий ва қайта қўлланиладиган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳавий хужжат.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling