Автомобиль йўллари


Проектирование автомобильных дорог


Download 0.7 Mb.
bet15/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Проектирование автомобильных дорог - автомобиль йўлларини лойиҳалаш - автомобиль йўлларини лойиҳалаш-қидирув ишлари асосидаги ижодий жараён. Бу жараён йўлнинг энг қулай йўналишини танлаш, юк тиғизлигини, харакат миқдорини аниқлаш, йўл тоифасини белгилаш, унинг тегишли техник кўрсаткичларини, капитал харажатлар, асосий қурилиш ашёлари ва буюмлари, ишчи кучи, механизм ва транспортга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш, қурилиш муддатлари ва кетма-кетлигини, барча харажатларнинг қопланиш муддатларини белгилаш, барча қурилмалар ва иншоотларни жойлаштириш иқтисодий ҳисоб ва лойиҳа- конструкторлик ишлари мажмуасидан ташкил топган.
Проектирование вариантное - вариантли лойиҳалаш - трассани бутунлай ёки унинг айрим қисмларини ўтказиш бўйича оқилона (оптимал) қарорни танлаш услуби. Бу услуб мумкин бўлган турли вариантларни белгилаш, қабул қилинган кўрсаткичлар бўйича уларнинг ҳар бирини солиштириб баҳолаш ва мақсадга мувофиқларини танлашдан иборат. Трассага ёки унинг лойиҳа топшириғида кўрсатилган асосий пунктлари орасидаги қисмларига тегишли туб вариантлар ва айрим қисқа масофали қисмларига дахлдор маҳаллий вариант мавжуд. Туб вариантларни солиштириб бахолаш учун иқтисодий қидирувлар, маҳаллий учун эса техник қидирувлар асос қилиб олинади.
Проектирование ландшафтное - манзаравий (ландшафтли) лойиҳалаш - йўл элементларининг ўзаро равон туташишини ва йўлнинг атроф-муҳит билан уйғунлашувини таъминловчи лойиҳалаш услуби.
Проектирование по обертывающей - ер бағирлаб (ўровчи) лойиҳалаш - Талаб қилинадиган ишчи белгилари ва қияликларига
риоя қилган ҳолда имкон қадар жойнинг рельефига тушадиган лойиҳа чизиғини ўтказиш усули, текис жойларда ва кичик тоифали йўлларни лойиҳалашда қўлланилади.
Проектирование по секущей - кесувчи чизиқ бўйича лойиҳалаш - тепалик ва водий ён бағирларининг юқори қисмини ўймалар кесиш билан лойиҳа чизиғини ўтказиш усули.Ўймадан олинган тупроқдан пастқам жойларни кўтариш учун фойдаланилади. Тепалик, жуда паст-баланд жойларда юқори тоифали йўлларни лойиҳалашда қўлланилади.
Проект типовой - андозавий лойиҳа - ягона модул тизими ва белгиланган тарзда тасдиқланган ҳамда маълум қурилиш шарт- шароитларга боғлаш йўли билан лойиҳа ташкилотлари томонидан кўп ҳолларда қўллашга мўлжаллланган қурилиш махсулотларини амалдаги стандартларини ҳисобга олган ҳолда техник савияда ишлаб чиқилган иншоот лойиҳаси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling