Автомобиль йўллари


Схема развития автомобильных дорог


Download 0.7 Mb.
bet19/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Схема развития автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг ривожланиш схемаси - халқ хўжалиги ва саноат тармоқлари ривожланиши чизмаси ва жойлашишининг ҳамда иқтисодий ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши
чизмаси ва жойлашишининг умумий мужассам тармоқ чизмаси. Бу ривожланиш чизмалари республика ишлаб чиқариш кучлари жойлашишининг асосий чизмаси билан ўзаро боғлиқ ҳолда камида 15 йил муддатга ишлаб чиқилади. Ҳар 5 йилда чизмага зарурий аниқликлар киритилади. Автомобиль йўллари ривожланиш чизмаларини ишлаб чиқиш бошқа тармоқ чизмаларидек икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда автомобиль йўлини ривожлантириш вазифалари ва асосий кўрсаткичлари белгиланади. Иккинчи босқичда шу чизмалар таркибида йўлларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш мақсадга мувофиқлигини, ривожлантириш ва техник савиясини оширишга оид тадбирларни асословчи, ҳисоб- китоб материаллари ишлаб чиқилади.
Тальвег - тальвег - жой рельефининг дарё водийси чуқурлиги, жар ва бошқа эрозия кўринишлари энг пастки нуқталарини бирлаштирувчи чизиғи.
Тангенс кривой - эгрининг тангенси - трасса бурилиш бур чаги учини шу бурилишдаги эгри боши ёки охири билан бирлаштирувчи тўғри чизиқ.
Термокарст - термокарст - ер ости музлари ёки музли грунтнинг эриши натижасидаги карст ҳодисаларининг маҳсулоти.
Технические средства САПР - Автомат лойиҳалаш тизими(АЛТ)нинг техник воситалари - таркибига натижаларни тўлиқ автоматик ёки қисман автоматик равишда ўз хотирасига қайд қилишни таъминловчи, унга уланган ташқи ускуналар билан биргаликда ЭҲМ, жойнинг рақамли модели (ЖРМ)ни тузиш мақсадидаги аэрофототасвирларни, топографик режа ва хариталарни қайта ишлаш учун фотограмметрик жиҳозлар кирувчи техник воситалар мажмуи.
Точка контрольная - назорат нуқтаси - у орқали лойиҳавий чизиқ белгиланиши керак бўлган, кўндаланг кесимдаги қайд қилинган нуқта.
Точка плюсовая - плюс нуқта - пикетлар орасида жойлашган ва жой рельефининг характерли шакллари жойлашувига мос келувчи трасса нуқтаси ёки трассанинг назорат нуқтаси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling