Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet33/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Селедук (селеспуск) - сел ўтказгич - 3.1. бандга қаранг.
Стена волноотбойная - тўлқин қайтаргич девор – автомобиль йўли участкасини дарё ва денгиз сувлари таъсиридан ҳимоялаш учун қуриладиган мукаммал турдаги муҳандислик иншооти.
Стена заградительная - тўсиқ девор - автомобиль йўлига тушадиган тош тўкилмаларини ушлаб қолиш учун тоғ ён бағирларида қуриладиган мукаммал турдаги муҳандислик иншооти.
Стена одевающая - қоплама девор - об-ҳаво таъсирида тез емирилишга мойил бўлган тупроқлардаги ўймаларни ёнбағрини ҳимоялаш учун усти қопланадиган мукаммал турдаги муҳандислик иншооти. Горизонтал куч нолга яқин бўлганда бир ёки кўп қаватли қилиб қия ёки вертикал қатлами бетондан ёки тош териш билан
бажарилади. Асосан, мергелли ингичка тахтали сланецли тупроқларни, чуқур ўймаларни ва кўп сонли майда доналардан ташкил топган делювиал тупроқларни ҳимоялаш учун қўлланилади.
Стена подпорная - тиргак девор - орқасида жойлашган тупроқни қулаб кетишдан сақлаб турувчи, устига тушадиган оғирликларни ўзига қабул қилувчи мукаммал турдаги мустаҳкамловчи муҳандислик иишооти. Кўтарма ёнбағирлари ўрнига тик ёнбағирларда ярим ўймада, ўпириладиган ва сейсмик туманларда, тоғ ёнбағрида, дарё ва денгиз қирғоқларида, суриладиган ерларда ва бошқа жойларда қурилади. Темирбетон, бетон, тош териш, габионлар ва ряждан қурилади. Тиргак деворлар юқориги ва пастки бўлиши мумкин. Юқоригиси йўл юзасидан юқорида, пасткиси эса йўл сиртидан пастда жойлашади.
Стоянка автомобильная (автостоянка) - автомобиль тўхташ жойи - автомобилларнинг тўхташи ва қисқа муддатли туриши учун аҳоли яшаш жойларидан ташқарида жиҳозланган, қатнов қисмни кенгайтирувчи майдон.
Траншеи-полки - ҳандақ-токчалар - ёнбағирларда емирилишларни ушлаб қолиш учун, автомобиль йўлини уюмлардан эҳтиёт қилиш мақсадида қуриладиган мукаммал турдаги иншоотлар. Тоғ ёнбағирнинг қиялиги 115 гача бўлганида тупроқ тўкилганига қадар турғунликни ошириш учун поғоналар қилинади.



    1. Download 0.7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling