Автомобиль йўллари


Дренажные прорези (завеси)


Download 0.7 Mb.
bet30/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дренажные прорези (завеси) - дренаж ўйиғи - тепаликнинг юқори қисмида (икки ён бағирда) ер ости сувларини қочириш учун мўлжалланган дренажнинг такомиллашган тури. Сувли қатламни ушлаб қолиш чуқурлиги З м гача бўлганда сув ўтмайдиган қатлам чуқурликда жойлаштирилади. Ер ости сувлари ушлаб қолинадиган оқимлар йўналишига иложи борича перпендикуляр жойлаштирилади.
Дренажные устройства - дренаж қурилмаси - сизот сувлари сатҳини пасайтириш ва йиғиш, йўл пойидан ва йўл тўшамаси остидан уларни кетказиш учун кўзда тутиладиган иншоотлар мажмуаси. Горизонтал ва вертикал турдаги дренажлар мавжуд. Горизонтал дренажларга қувурсимон дренаж, яхлит тешик, дренажли тим, горизонтал қудуқлар (дренажлар) киради. Вертикал дренажга қоқиладиган ва тешикли сузгичлар, қудуқлар, сифон дренажлар киради. Дренаж қурилмалари қуйидагича ётқазилади: чуқур жойлашган сув ўтмайдиган қатламдан юқорида (мукаммал бўлмаган дренаж); ер ости сувларини тўлиқ ушлаб қолиш учун чуқур жойлашган сув ўтмайдиган қатлам юзасида ёки пастида (мукаммал дренаж).
Дренаж прерывающий (дренаж-преградитель) - тўсувчи дренаж - ўйма ёнбағирларда ва тоғ ёнбағридаги кўтармада сувли қатламдан келадиган сизот сувларини ушлаб қолиш ва ён-бағирга чиқишига йўл қўймаслик учун қуриладиган қурилма. Шунингдек автомобиль йўлининг нам ўймадан кўтармага ўтиш қисмларида пастга тушишда ўрнатилади.
Дренаж противооползневый - кўчкига қарши қуриладиган дренаж - кўчкили жойдан юқорида ер ости сувларини ушлаб қолиш учун очиқ ёки ёпиқ ариқлар тизими кўринишидаги иншоот.
Дренаж трубчатый - қувурсимон дренаж - йўл тўшамаси остидан сувни кетказиш учун ёки тўшалган қатламни қуритиш учун очиқ жойга чиқадиган, тешикли ёки ғовакли деворлари бўлган ковак элементлардан ташкил топган ёпиқ турдаги сувни четлатиш қурилмаси.
Запруды, барражи - тўғонлар, тўсиқлар - автомобил йўлига юқоридан тушаётган сел оқизиқларини ушлаб қолиш учун тош, бетон ёки темир бетондан яхлит ёки панжара тўсиқ кўринишдаги муҳандислик иншооти.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling