Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet5/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Дорожное хозяйство - йўл хўжалиги - қисқа масофаларда катта тезликда автомобиль билан халқ хўжалиги ва аҳоли эхтиёжларини тўлиқ қондиришга мўлжалланган моддий ишлаб чиқариш соҳасининг бир қисми. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари тармоғини, ундан меъёрий фойдаланиш учун зарур бўлган барча иншоотларни, шунингдек бу йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларни ўз ичига олади.
Дорожно-климатическая зона - йўл-иқлим минтақаси - “Йўл- иқлим бўйича туманлаштириш”га қаранг.
Дорожно-климатическое районирование - йўл-иқлим бўйича туманлаштириш - йўлларни лойиҳалаш ва қуриш мақсадида республика ҳудудини кўпроқ ёки камроқ даражада бир хил иқлим шароитли минтақаларга ажратиш. Намлик даражаси, ер ости сувларининг жойлашиш чуқурлиги, грунтларнинг музлаш чуқурлиги ва йиллик ўртача ёғин миқдорига қараб республика ҳудуди тўртта йўл-иқлим минтақасига ажратилган.
Дорожные инженерые устройства - йўл муҳандислик қурилмалари - ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини таъминлаш, йўловчилар, ҳайдовчилар ва автомобилларга ҳаракат бўйлаб хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иншоотлар мажмуаси. Йўл
муҳандислик қурилмаларига автобус бекатлари, тезликни ўзгартириш ўтиш тасмаси, автомобиллар тўхтаб туриши учун майдончалар, дам олиш майдончалари ва автобусларни кутиш учун айвонлар, йўлни қор кўчкиларидан, қор босишдан ҳимоялаш қурилмалари, алоқа тармоғи ва йўлни ёритиш воситалари киради.
Интенсивность движения - ҳаракат жадаллиги - бир бирлик вақт (бир кеча-кундуз ёки ўртача бир соат) оралиғида йўлнинг берилган кесимидан ўтадиган автомобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари сони.
Интенсивность движения приведенная - келтирилган ҳаракат жадаллиги - ҳисобий автомобилга мосланган автомобиллар ҳаракат жадаллиги.
Интенсивность движения расчетная - ҳисобий ҳаракат жадаллиги - аниқ муддатга белгиланадиган ва лойиҳалаш вақтида йўлнинг тоифаси ва ўлчамларини белгилаш учун асос сифатида қабул қилинадиган ўртача йиллик, бир кеча-кундузлик ҳаракат.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling