1-маъруза фермалар


Download 0.99 Mb.
bet1/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1058285
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза Фермалар


1-МАЪРУЗА
ФЕРМАЛАР.
Режа:

  1. Ферма турлари, тузилиши ва ҳисоблари. Енгил ва оғир фермалар учун элементларни танлаш.

  2. Ферма элементларида ҳосил бўладиган ҳисобли кучни аниқлаш.

  3. Бир қаватли саноат биноларининг конструкциялари.

  4. Саноат биноларини лойихалаш асослари ва бу лойихалашга қўйилган асосий талаблар.

  5. Синчнинг конструктив схемасини жойлаштириш.

  6. Устунларни режада жойлаштириш

Таянч сўз ва иборалар: учбурчак шаклли, трапециясимон, параллел камарли ва кўпбурчакли полигонал фермалар, эгувчи момент, чўзилиш, моментлар усули, бурчаклик сортаменти, мустаҳкамлик, устунлараро вертикал боғловчи элементлар.
Ферма турлари, тузилиши ва ҳисоблари. Енгил ва оғир фермалар учун элементларни танлаш.Ҳозирги даврда учбурчак шаклли, трапециясимон, параллел камарли ва кўпбурчакли полигонал фермалар қўлланилади. Учбурчак шаклли фермалар том ёпмасига кескин қиялик 250 –450 талаб этадиган материаллар билан ёпилишда қўлланилади. (тўлқинли асбест-цемент шиферлар, черепицалар ва б.)
Таянч қисми мураккаб устун билан фақат шарнир орқали бириктирилади. Аксарият ҳолларда ферманинг ўлчамлари ундан фойдаланишдаги, меъморчилик ва технологик талабларга кўра белгиланади.
Трапециясимон фермалар томи кескин қия бўлмаган биноларда ишлатилади. Конструктив томонидан бир неча афзалликларга эга, эгувчи момент эпюрасига шакли тўлароқ жавоб беради, устун билан мустаҳкам ва шарнир орқали бириктирилиши мумкин.



Расм 17.1 Фермалар


Параллел камарли фермалар саноат ишлаб чиқариши талабларини тўлароқ қондириши ва оддий кўринишга эга бўлгани сабабли қурилишда кўпроқ қўлланилади.
Кўпбурчакли полигонал фермаларнинг ташқи кўриниши эгувчи момент эпюрасининг шаклига яқин бўлганлиги туфайли улар материалнинг сарфланиши нуқтаи назаридан энг тежамли деб ҳисобланади. Шунинг учун бундай фермалар, асосан катта оралиқли бўлган биноларни қоплашда ва юклар нисбатан катта бўлганда қўлланилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling