Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари
Download 0.56 Mb.
|
OzDSt 752-2020 УЗБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПАНЕЛИ АСБЕСТОЦЕМЕНТНЫЕ ТРЕХСЛОЙНЫЕ С УТЕПЛИТЕЛЕМ ИЗ ПЕНОПЛАСТА Технические условия ASBESTOS-CEMENT SANDWICH PANELS WITH PLASTIC FOAM THERMAL INSULATION
- 1. Қўллаш соҳаси
- 2. Меъёрий ҳаволалар
O‘zDSt 752:202__ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ ПЕНОПЛАСТЛИ ИССИҚЛИК САҚЛОВЧИ УЧ ҚАТЛАМЛИК АСБЕСТ-ЦЕМЕНТ ПАНЕЛЛАРИ Техник шартлар ПАНЕЛИ АСБЕСТОЦЕМЕНТНЫЕ ТРЕХСЛОЙНЫЕ С УТЕПЛИТЕЛЕМ ИЗ ПЕНОПЛАСТА Технические условия ASBESTOS-CEMENT SANDWICH PANELS WITH PLASTIC FOAM THERMAL INSULATION Specifications _____________________________________________________________________________ Жорий қилиш муддати 20____йил «_____»___________ дан 1. Қўллаш соҳаси Ушбу стандарт, панель ташқи юзасининг ҳарорати минус 30 дан плюс 75 °С, панельнинг ички юзасининг ҳарорати плюс 30 °С, хона ичкарисидаги ҳавонинг нисбий намлиги кўпи билан 75%, шу жумладан ҳисобланадиган 8 баллгача сейсмик бўлган бинолар учун ноагрессив ва камагрессив муҳитларда саноат биноларининг деворлари, қопламлари ва осма шифтлари учун ишлатиладиган, пенопластли иссиқлик сақловчи ясси асбест-цемент листлари билан қопланган, уч қатламли асбест-цемент панелларига (кейинги матнда – панеллар) тааллуқлидир. Ушбу стандартнинг барча талаблари мажбурий ва сертификатлаштириш учун жавоб беради. 2. Меъёрий ҳаволалар Ушбу стандартда қуйидаги меъёрий ҳужжатларга ҳаволалар ишлатилган:
Изоҳ: Ушбу стандартдан фойдаланишда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига тузилган стандартлар (классификаторлар) кўрсаткичи бўйича ва жорий йилда эълон қилинган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича ҳавола стандартлари ва классификаторларнинг амал қилинишини текшириш лозим. Агар ҳаволалар стандарти алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, ушбу стандартдан фойдаланишда алмаштирилган (ўзгартирилган) меъёрий ҳужжатга риоя қилиш зарур. Агар ҳаволали ҳужжат алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола берилган ҳолатда ушбу маълумотномага таъсир қилмайдиган қисмида фойдаланилади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling