Бошланғич шартлар
Download 416,1 Kb.
|
kurasavov dinamika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошланғич шартлар
Кириш Поездни бошқариш жараёнида машинист локомотив иш режимини тез-тез ўзгартириб туришига тўғри келади (қўзғалиш, тезлашиш, тортув кучи таъсирида кичик ёки катта тезликлар билан ҳаракатланиш, тормозлаш). Ҳаракат йўлнинг ҳолати, профили, йил фасли, ҳар хил радиусли бурилишлар ва бошқалар ҳисобига мураккаб шароитларда амалга оширилади. Ҳаракатланиш режими ва шароитларига кўра аравача рамасига берилаётган кучларнинг катталиги, йўналиши ва характери ўзгариб туради. Курс лойиҳаси доирасида аравача рамасининг баъзи конструктив хусусиятлари ва турли туман куч факторларининг барчасини ҳисобга олиш анча мушкул бўлганлиги сабабли ҳисоблаш схемалари бир қатор соддалаштиришлар киритилган холда тузилган. Статик мустаҳкамлик барча куч факторларининг ноқулай келган холидаги максимал кучланиш билан аниқланади. Чарчоқ мустаҳкамлиги циклик юкланишнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ташкил этувчиларига боғлиқ. Узоқ муддат ишончли ишлашга таъсири бўйича куч факторларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга оғирлик ва вақт мобайнида секин ўзгарувчи юкланишлар, яъни, бурилишларда ҳаракатланишда таъсир этувчи ва тортув моторларининг ишлаш жараёнида ҳамда тормозлашда юзага келувчи кучлар киради. Иккинчи гуруҳга рессор усти қурилмалари тебранишлари натижасида ўзгарувчан кучлар киради. Бу кучлар частотаси бўйича ҳам, амплитудаси бўйича ҳам тасодифий характерга эга. У ёки бу гуруҳ кучлари таъсирини баҳолаш уларни ўртача қийматларга келтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин, яъни таъсири бўйича ўзгармас ўрта ва амплитуда қийматларга эга циклик юкланишга эквивалент қийматга. Курс лойиҳасини бажариш учун аравачалар тузилишини пухта ўрганиш ва мазкур услубий қўлланмадан фойдаланиш талаб этилади. Бошланғич шартлар:
– девориb1,мм …………………………………………………………………………12 – полкасиb2,мм………………………………………………………………………….12 – қоплама b3,мм……………………………………………………………………… 20
– листли рессора жр, кН/м………………………………………………………1700 – пружинажпр, кН/м………………………………………………………………...2500
1-жадвал
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling