Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари


Download 0.56 Mb.
bet7/11
Sana14.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1197646
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
OzDSt 752-2020 УЗБ

6. Қабул қилиш қоидалари

6.1 Панеллар уларни ишлаб чиқарувчи корхонанинг техника назорати бўлими томонидан ушбу стандартга мувофиқ тўп қилиб қабул килиниши керак.


Тўпга ягона технологик регламент асосида, бир хил сифатли материаллар, шу жумладан зичлиги бир хил (сиғим массали) бўлган, 7 кеча-кундуз ичида ишлаб чиқарилган бир хил маркали панеллар киради.
Тўпдаги панелларнинг сони 500 тадан ошмаслиги керак.
Тўпда 15 % гача узунаси, кенглиги, тешикларининг мавжудлиги бўйича фарқланувчи (ҳаммаси бўлиб) панелларнинг бўлишига йўл қўйилади.
6.2 Панелларни қабул қилиб олиш жараёни қабул қилиш, топшириш ва даврий синовлар натижалари асосида амалга оширилади.
6.3 Панеллар тўпини қабул қилиш синовлари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
- хомашё ва материалларни текшириш (кирувчи назорат);
- қисмларнинг стандартлар ва ишчи чизмалар талабларига жавоб бериши;
- панель юзаларининг ташқи кўриниши, ҳимоя (ҳимоя-безак) қопламасининг сифати, геометрик ўлчамлари ва ушбу ўлчамлардан оғиш, шаклининг тўғрилиги ва юзаларининг жойланиши;
- кўндаланг эгилишда пеналларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги;
- силжишда листлар билан ёпишишнинг мустаҳкамлиги;
- панелларнинг бутлиги, маркировканинг тўғрилиги ва қадоқлаш сифати.
6.4 Ёнғинга чидамлилик чегараси ва панелларнинг ёнувчанлиги гуруҳи бўйича даврий синовлар уларнинг оммавий ишлаб чиқарилишини бошлашдан олдин ёки уларнинг конструкцияси, пенопласт маркаси ёки ишлаб чиқариш технологияси ўзгарганда, лекин йилига камида бир маротаба ўтказилиши керак.
Синовлар бир хил партиядан танланган камида иккита панельда амалга оширилади. Партиядан панелларни танлаш ГОСТ 18321 бўйича амалга оширилади.
6.5 Ишлаб чиқарувчи корхона бир йилда камида бир маротаба, шунингдек панелларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганда, уларнинг конструкциясини, пенопласт маркасини ёки ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартирганда, 6.3 бандда кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича панеллар тўпининг даврий синовларини ўтазиши керак.
6.6 Панелларнинг ташқи кўриниши, ҳимоя (ҳимоя-пардоз) қатламининг, ўлчамларининг шакли ва юзаларининг жойланишини текширишни 3-жадвалда келтирилган бир поғонали назорат дастурига биноан, ҳар бир тўп панеллар учун бажарилади. Панелларни танлаб олиш ГОСТ 18321 бўйича бажарилади.
Нуқсонли панеллар сони қабул қилиш сонидан кам ёки тенг бўлса, панеллар тўпи қабул қилинади. Агар нуқсонли панеллар сони яроқсизлар сонидан кўп ёки тенг бўлса, унда тўпдаги панеллар дона-дона қилиб текширилади. Бунда 1- ва 2-жадваллар талабларига жавоб бермайдиган панеллар ишга яроқсиз деб қабул қилинади.

3-жадвал дона



Тўп ҳажми

Танлаб олиш ҳажми

Қабул қилиш
сони

Нуқсонлилик сони

25 гача

5

1

2

26 дан 90 гача

8

2

3

91 дан 280 гача

13

3

4

280 дан юқори

20

5

6

6.7 Қабул қилиш назоратида панелларнинг мустаҳкамлигини ва қаттиқлигини текшириш, 6.5 бандида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тўпдан олинган камида учта панельда текшириш ўтказилади.


Агар барча текширилган панеллар стандарт талабларига жавоб берса, панеллар тўпи қабул қилинади. Агар текшириш жараёнида, стандарт талабларига бирон кўрсаткич бўйича жавоб бермайдиган битта бўлсада панель учраса, шу кўрсаткич бўйича ўша тўпдан олинган икки ҳисса кўп панелларда қайта текширув ўтказилади.
Агар такрорий текширув натижасида камида битта панель стандарт талабларига жавоб бермаса, у ҳолда панелларнинг бутун партияси яроқсиз деб топилади.
6.8 Даврий текшириш вақтида панелларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги 4-жадвалда келтирилган икки поғонали назорат дастурига биноан текширилади. Тўпнинг ҳажми панелларнинг камиди 26 % на ташкил қилиши керак. Панелларни танлаш ГОСТ 18321 бўйича амалга оширилади. Барча турдаги панелларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқликлиги бутун паннелларда аниқланади. Агар биринчи танламадаги нуқсонли паннеллар сони қабул қилиш сонидан кам ёки тенг бўлса, паннеллар партияси қабул қилинади ва агар нуқсонли панеллар сони рад этиш сонидан катта ёки унга тенг бўлса, иккинчи танлама тайинланмасдан, яроқсиз деб қабул қилинади.
Агар биринчи танламадаги нуқсонли панеллар сони қабул қилиш сонидан кўп бўлиб, нуқсонлилари сонидан кам бўлса, иккинчи танлама амалга оширилади. Агар иккинчи танламадаги нуқсонли панеллар сони иккинчи танламадаги қабул қилиш сонидан кам ёки тенг бўлса, панеллар тўпи қабул қилиш сонидан кам ёки тенг бўлса, панеллар сони иккинчи танламанинг ишга яроқсизлари сонидан кўп ёки тенг бўлса, яроқсизга чиқарилади.

4-жадвал


Тўп ҳажми,
дона

Танлама

Танлаб олиш ҳажми, дона

Қабул қилиш сони, дона

Ишга яроқсизлик сони, дона

26 дан 90 гача

Биринчи Иккинчи

5
5

0
3

3
4

91 дан 280 гача

Биринчи Иккинчи

8
8

0
4

4
5

280 юқори

Биринчи Иккинчи

13
13

2
6

5
7

6.9 Панеллар (намуналар) синови 8 суткадан сўнг, намуналарини кесиб олиш эса, панеллар ишлаб чиқарилганидан 3 суткадан сўнг бажарилади.


6.10 Истеъмолчи мазкур стандарт талабларига мувофиқ, ушбу стандартда келтирилган назорат ва синов усулларидан фойдаланган ҳолда исталган панелларда назорат қилиш текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
6.11 Ҳар бир қабул қилинган панеллар партияси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган сифат ҳужжати билан таъминланган бўлиши керак:
- ишлаб чиқарувчи корхонанинг тўлиқ номи (юридик ва ҳақиқий манзили) ёки (агар мавжуд бўлса) товар белгиси;
- ҳужжатнинг рақами ва берилган санаси;
- панелларнинг номи ва маркаси;
- панеллар миқдори, дона;
- панелларнинг ишлаб чиқарилган санаси, (ой, йил);
- қабул қилиш-топшириш синовлари натижалари;
- ушбу стандартнинг белгиси;
- сертификатлаштириш ҳақида маълумот;
- сифат назорати бўлими муҳри ёки маҳсулот сифати учун жавобгар шахснинг имзоси;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулот учун “О‘ZBEKISTONDA ISHLAB CHIQARILGAN” ёки экспортга етказиб бериладиган маҳсулот учун “MADE IN UZBEKISTAN”.
6.12 Панелларни ушбу стандартнинг барча талабларига мувофиқлиги учун сертификатлаш синовлари Ўзбекистон Республикаси аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораторияларида ва МХ СМТ да амалга оширилиши керак.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling