4.1 Пенопластли иссиқлик сақловчи асбест-цемент уч қатламли панеллари ушбу стандарт ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган аниқ панелларнинг стандартлари, ишчи чизмалари ва технологик регламентлар бўйича ишлаб чиқарилиши керак.
Кўрсаткичнинг номи
|
Панеллар учун меъёр
|
Листларнинг юзасидаги нотекисликлар (эзилишлар, бўртиқлар)
|
Чуқурлиги (баландлиги) 1 mm гача бўлган айримларига йўл қўйилади
|
Қоплама листларининг қават-қават бўлиши
|
Йўл қўйилмайди
|
Тешикнинг лойиҳасида кўзда тутилмаган дарзлар, ташқи аралашмалар
|
Йўл қўйилмайди
|
Листлар бурчаклари ва қирраларининг синиб кетиши
|
Йўл қўйилмайди
|
Листларнинг юзасида ифлосликлар, бўёқ ва мой доғлар
|
Йўл қўйилмайди
|
Ҳимоя-безак қопламасидаги шилинганлик ва қирилганлик
|
Панелнинг ҳар бир юзасида кўпи билан иккита аҳамиятга эга бўлмаганига йўл қўйилади
|
Ҳимоя-безак қопламасининг шилиниши
|
Йўл қўйилмайди
|
Пенопластнинг қатламланиши ёки уни листлардан ажралиши
|
Йўл қўйилмайди
|
Пенопласт очиқ юзаларининг шикастланиши эзилишлар, юлинганликлар, шу жумладан кўпиртириш жарёнида хосил бўлганлари.
|
1 m узунликда, чуқурлиги 10 mm дан кўп бўлган ва юзаси 5 сm2 дан кўп бўлган иккитадан ортиғига йўл қўйилмайди.
|