Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари
Download 0.56 Mb.
|
OzDSt 752-2020 УЗБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.8 Маркировка қилиш
- 4.9 Қадоқлаш
4.7 Тўпламнинг бутлиги
4.7.1 Панеллар истеъмолчига бут тўплам ҳолда етказиб берилиши керак. Етказиб бериш тўпламига: - панеллар; - маҳкамловчи буюмлар; - бирикиш жойларини беркитиш элементлари кириши керак. Бутловчи буюмлар ва элементларнинг сони буюртмачининг ишчи чизмалар асосида тузилган рўйхатига мос бўлиши керак. 4.7.2 Маҳкамловчи ва тортувчи болтлар, винтлар, шпилькалар ишчи чизмаларга мувофиқ гайкалар, шайбалар, скобалар, пластиналар, қопқоқчалар ва бошқа деталлар билан бирга етказиб берилиши керак. 4.8 Маркировка қилиш 4.8.1 Маркировка эксплуатация шароитларида панельнинг кўринмас ҳар бир қирраси ёки ён томонида ўчмас бўёқ ёрдамида ёки қуйидаги маълумотлар акс этган этикеткани ёпиштириш орқали амалга оширилади: - панель маркаси; - панель типи. 4.8.2 Панелларнинг ҳар бир контейнери (пакети) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бирка ёки қоғоз этикетка билан таъминланган бўлиши керак: - ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва манзили (юридик ва ҳақиқий) ёки (агар мавжуд бўлса) товар белгиси; - партия рақами; - панеллар маркаси; - контейнердаги (пакет) панеллар сони, дона; - контейнернинг (пакет) оғирлиги, т; - ҳужжатнинг рақами ва берилган санаси; - ишлаб чиқарилган сана (ой, йил); - рўйхатга олиш рақами билан штрих код (агар керак бўлса); - панель сифати учун масъул шахснинг имзоси ёки ТНБ муҳри; - сертификатлаштириш ҳақида маълумотлар; - ушбу стандартнинг белгиси; Ёзувлар: Ўзбекистон Республикаси худудида сотиладиган маҳсулот учун “О‘ZBEKISTONDA ISHLAB CHIQARILGAN” ёки экспортга етказиб бериладиган маҳсулот учун “MADE IN UZBEKISTAN”. 4.8.3 Транспорт маркировкаси ГОСТ 14192 га мувофиқ “Ташламанг” ва “Намликдан сақланг” манипуляция белгиларини қўллаш билан амалга оширилади. 4.9 Қадоқлаш 4.9.1 Панеллар узунлиги панельнинг кенглигига тенг бўлган узунликдаги қистирмада горизонтал ҳолатида жойлаштирилади. Қистирмаларни қирралардан бир хил масофада устма-уст қилиб, панель қирраларига параллель ҳолатда ўрнатилади. Қистирмаларни ўрнатиладиган жойлари ишчи чизмаларнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши керак. 4.9.2 1- ва 2-тип панелларининг узунлиги пакетнинг кенглигига тенг бўлган узунликдаги қистирмада “ён бошда” ҳолатидаги пакетларда уларнинг орасида панель кенглигидаги қистирмалар қўйиб жойлаштирилади. Қистирмалар ва тагликлар ўрнатиладиган жойлари ишчи чизмаларнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши керак. 4.9.3 Қистирмалар панелларни ва листларнинг ҳимоя-пардоз қопламасининг шикастланишига йўл қўймаслиги керак. Панелларда чиқиб турувчи деталлар бўлса қистирмаларнинг қалинлиги чиқиб турувчи қисмлардан камида 20 mm дан ортиқ бўлиши керак. 4.9.4 Пакетлардаги панеллар ГОСТ 7566 бўйича пўлат лента ёрдамида маҳкамланиши керак. 4.9.5 Панеллар пакетининг баландлиги 1,6 m, массаси кўпи билан 5 t бўлиши керак. 4.9.6 Панеллар пакетини транспортда ташиш, ортиш ва тушириш вақтида панель қирраларини сақлаш шароитида боғич ёки бошқа усуллар билан ўрашга йўл қўйилади. 4.9.7 Панельни маҳкамлаш элементларини қадоқлаш ГОСТ 2991 га мувофиқ амалга оширилиши керак. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling