Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари
Download 0.56 Mb.
|
OzDSt 752-2020 УЗБ
7. Назорат усуллари
7.1 Панелларнинг ташқи кўриниши ва ҳимоя (ҳимоя-безак) қопламанинг сифати O‘zDSt 1.17 бўйича кўрикдан ўтказиш, ўлчаш ва тасдиқланган эталонга нисбатан таққослаш йўли билан текширилади. 7.2 Панелларнинг ўтга чидамлилик чегараси ва алангаланиш гуруҳи ГОСТ 30247.1 бўйича синаб, текширилади. 7.3 Панелларнинг бутлиги техникавий ҳужжатлар бўйича текширилади. Панелларнинг тўғри маркировка қилиниши ва қадоқланиш сифати панеллар тўпини кўриш йўли билан текширилади. 7.4 Панеллар юзасининг ўлчамлари, шакли ва жойлашиши ГОСТ 26433.1 га мувофиқ амалга оширилади. 7.5 Кўндаланг эгилишдаги панельнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлигини аниқлаш. 7.5.1 Панельдан қирқиб олинадиган 1-типдаги панельнинг мустаҳкамлик ва қаттиқлигини текшириш учун намуналар узунлиги бўйича панель узунлиги, кенглиги бўйича камида 200 mm ва панельнинг икки ҳисса кўп қалинлигига эга бўлиши керак. 7.5.2 Ускуналар ва жиҳозлар Панельни (намунани) маҳкамлаш ва унга схема (2-расм) бўйича куч ишлатиш ва уни 1% гача хатолик билан ўлчаш имкониятини берувчи синов қурилмаси. Намуна кенглигига мос келувчи узунликдаги база. Панельнинг (намунанинг) 1/3 узунлигига тенг келувчи узунликдаги металл траверса. Диаметри 30 mm ± 2 mm ва панель (намуна) кенглигига мос узунлиги ± 5 mm бўлган металл цилиндрик таянчлар. Кесмаси (60 mm ± 2 mm) х (5 mm ±1 mm) ва панель (намуна) кенглиги ±5 mm га мос келадиган узунлиги ± 5 mm бўлган металл пластиналар. Хатолиги 0.1 mm бўлган панель (намуна) эгилишини ўлчаш учун асбоб. 7.5.3 Синовларни тайёрлаш ва ўтказиш Кўндаланг эгишда панелларни (намуналарни) мустаҳкамликка ва қаттиқликка синаш 2-расмда кўрсатилаган схема бўйича йўналтирилган куч билан олиб борилиши керак. Агар панелларнинг ишчи чизмаларида кўзда тутилган бўлса, панелларни бир меъёрида тарқатилган куч билан синашга йўл қўйилади. Панелларнинг синови қуйидаги кетма-кетликда олиб борилади: 2 базанинг 4 таянчларига панельни (намунани) горизонтал юзага база таянчларига перпендикуляр қилиб ўрнатилади; панель (намуна) ва таянч орасига 5 пластиналар қўйилади. Панельга (намунага) 3 металл траверсадан, 4 таянчдан ва 5 пластинадан ташкил топган юкни узатишга мўлжалланган мослама ўрнатилади. Панель (намуна)нинг марказига 6 ўлчаш асбоби ўрнатилади. Сўнг панельга (намунага) юк жойлаштирилиб, панельнинг синишига олиб келгунига қадар юкнинг оғирлиги кўтариб борилади. Синовлар оғирликни босқичма-босқич кўпайтирган ҳолда икки босқичда олиб борилади: биринчи босқичда панельнинг қаттиқлигини текшириш учун шу кучдан кўпи билан 1/3 ўлчамдаги назорат кучланишига эришиш кўзда тутилади; иккинчи босқичда панель (намуна)нинг мустаҳкамлигини текшириш учун панель (намуна)нинг синишига олиб келувчи назорат юкининг кўпи билан 0,1 ўлчами кўзда тутилади. Панеллар (намуналар)ни мустаҳкамлик ва қаттиқликка синашда, ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак. Панеллар (намуналар) шундай жойлаштирилиши керакки, синов вақтида юкловчи мосламаларнинг қулашига йўл қўймаслик лозим. Панель остида, панельнинг тушиб кетиши шароитида унинг синишини олдини олувчи, аммо сингунга қадар унинг эркин эгилишига тўсқинлик қилмайдиган махсус мосламалар ўрнатилиши керак. Юклаш вақтида панель (намуна) оралиғининг ўртасидаги букилиш ҳар бир юклаш босқичида ўлчанади (қаттиқликни текширишда назорат оғирлигига етгунча) ва чегаравий (синдириш) юк аниқланади. Юклашнинг ҳар бир босқичида панельни (намунани) чидамлилик вақти бир хил бўлиши керак ва панельни (намуна) умумий синов вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Синаш даврида панелни (намуна) қуйидаги бузилиш аломатлари юзага чиқади: - листларнинг бузилиши; - қирраларнинг бузилиши; - пенопластнинг бузилиши; - листларнинг пенопластдан кўчиши; - листларнинг қирралар билан бирлашмасининг бузилиши. Панеллар (намуналар)нинг синов натижалари ва бузилиш белгилари А иловадаги шаклга мувофиқ журналга ёзилади. 7.5.4 Агар мустаҳкамликни текширишда синиш юки назорат юкидан паст бўлмаса, қаттиқликни текширишда эса эгилиш муайян панелларнинг ишчи чизмаларида кўрсатилган назорат эгилишидан юқори бўлмаса, панель (намуна) мустаҳкамлик ва қаттиқлик нуқтаи назаридан ушбу стандарт талабларига жавоб беради деб ҳисобланади. 7.6 Пенопластнинг физик-механик хусусиятлари ГОСТ 20916 га мувофиқ белгиланади. 7.7 Асбест-цемент листларининг сифати ГОСТ 18124 га мувофиқ текширилади. 7.8 Ҳошия ва қирра ёғочларининг намлиги ГОСТ 16588 га мувофиқ белгиланади. 7.9 Ёғоч толали плиталарнинг сифати ГОСТ 4598 га мувофиқ текширилади. 7.10 Панелларни чўзилган, сиқилган ва силжигандаги мустаҳкамлиги ва пенопластни листлардан бир меъёрда ажратганда жипслашиш мустаҳкамлиги O‘zDSt 695 га мувофиқ белгиланади. 7.11 Амалдаги хомашё сифатини текшириш (кириш назорати) ГОСТ 24297 га мувофиқ амалга оширилиши лозим. 7.12 Барча ўлчов ва назорат воситалари белгиланган тартибда текширилган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган бўлиши керак. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling