Оилавий низолар. Ажралиш ва унинг сабаб, оқибатлари. Олдини олиш бўйича амалий тавсиялар Ассалому-алайкум, ҳурматли юртдошлар! Сир эмаски, ҳар бир юртнинг бугуни ва келажаги, Ватан тараққиёти, миллат истиқболи том маънода, мамлакат келажаги бўлмиш ёшларга, уларнинг маънавий, баркамол, соғлом ва ақлий камолоти масалаларига боғлиқдир. “Миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган нарса миллионлар ила саналадиган аскарлар-у, дунёда энг буюк ва зўр бўлган кемалар эмас, балки энг оз эътибор берадиганимиз ё бўлмаса, ҳеч бир замон эътибор бермасдан қоладиганимиз – оиладир. Оила низомсиз бўлса, унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этади ва шу сабабдан фазилат ўрнига разолат, тараққиёт ўрнини тубанлик негиз қуради... Агар бир миллатга бундай ҳол рўбарў келса, у миллат китобининг сўнгги варағи осилади...” “Миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган нарса миллионлар ила саналадиган аскарлар-у, дунёда энг буюк ва зўр бўлган кемалар эмас, балки энг оз эътибор берадиганимиз ё бўлмаса, ҳеч бир замон эътибор бермасдан қоладиганимиз – оиладир. Оила низомсиз бўлса, унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этади ва шу сабабдан фазилат ўрнига разолат, тараққиёт ўрнини тубанлик негиз қуради... Агар бир миллатга бундай ҳол рўбарў келса, у миллат китобининг сўнгги варағи осилади...” “ОИЛА – эр- хотинлик иттифоқига, қариндошлик алоқаларига, умумий хўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-она ва болалар, ака-ука ва опа-сингиллар, бобо-бувилар ва бошқа қариндошлар ўртасидаги муносабатларга асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, жамиятнинг асоси, давлат қудратининг манбаи”. “ОИЛА – эр- хотинлик иттифоқига, қариндошлик алоқаларига, умумий хўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-она ва болалар, ака-ука ва опа-сингиллар, бобо-бувилар ва бошқа қариндошлар ўртасидаги муносабатларга асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, жамиятнинг асоси, давлат қудратининг манбаи”. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон файласуфлари Миллий жамияти томонидан нашр қилинган “Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати”дан
Do'stlaringiz bilan baham: |