Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари


Download 0.56 Mb.
bet2/11
Sana14.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1197646
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
OzDSt 752-2020 УЗБ

3. Таснифлар ва шартли белгилар

3.1 Пенопластли иссиқлик сақловчи асбест-цемент панеллари қуйидагилар бўйича таснифланади:


- қўлланилиши;
- конструктив ечими;
- ўтга чидамлилик чегараси;
- алангаланиш гуруҳи.
3.2 Белгиланган мақсадда фойдаланиш бўйича панеллар қуйидагиларга бўлинади:
- девор панеллари;
- қоплама панеллари;
- осма шифт панеллари.
3.3 Конструктив эгилиши бўйича панеллар уч типга бўлинади (1-расм):
1 - уч қатламли панеллар;
2 - контури бўйича текисланган уч қатламли панеллар;
3 - кўтариб турувчи қиррали уч қатламли панеллар.
Қайд этилган панель типлари тешикли ёки тешиксиз (“берк”) бўлиши мумкин.
3.4 Ўтга чидамлилик чегараси бўйича панеллар қуйидагиларга бўлинади:
- ўтга чидамлилик чегараси 0,75 соатли панеллар;
- ўтга чидамлилик чегараси 0,50 соатли панеллар;
- ўтга чидамлилик чегараси 0,25 соатли панеллар;
- ўтга чидамлилик чегараси 0,25 соатдан кам бўлган панеллар.
3.5 Алангаланиш гуруҳи бўйича панеллар қуйидагиларга бўлинади:
- қийин ёнадиган;
- ёнадиган.
3.6 Панеллар тире билан бўлинган ҳарфли-рақамли гуруҳлардан иборат маркировкалар билан белгиланади.
3.7 Умумий кўринишида маркировка қуйдагича ёзилади (1-схемага қаранг).
3.8 Агар панель қиррасининг баландлиги унинг қалинлигидан кам бўлса, унинг маркировкасида панельнинг 1-типи ва қиррасининг баландлиги кўрсатилмайди.
3.9 Ташқи оғирликларни кўтаришга мўлжалланмаган панелларнинг маркировкасида унинг кўтариш қобилияти кўрсатилмайди.
3.10 Панель маркировкасида пенопласт маркасини қирраларининг материалини кўрсатмасликка рухсат берилади.
3.11 Панел маркировкасида габарит ўлчамларининг ўрнига панельнинг ўлчам типини (типоразмер), кўтариб туриш қобилиятининг ўрнига ҳисоблаб аниқланган оғирликни кўрсатишга рухсат берилади.
3.12 Буюртма беришда ва/ёки бошқа ҳужжатларда панельнинг шартли белгиланиш намунаси:
1.832-6 серияли типли панелларнинг ишчи чизмалари бўйича, қирралари ёғоч билан қопланган, ФРП маркали пенопластли, ташқариси ва ичкариси асбест-цемент листлари билан қопланган узунлиги 300 cm, кенглиги 150 cm ва қалинлиги 12 cm, кўтариш қобилияти 540 N/m2 (55 kgs/m2) бўлган уч қатламли 2-тип девор панеллари:

2 ПСТ 300.150.12 – 540.АЦ.ФРП.Д – 1.832-6 O‘zDSt 752:202__








Схема-1. Умумий кўринишида маркировка ёзилишининг мазмуний схемаси.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling