Мавзу: Аммофос ишлаб чиқаришидаги бгс аппаратининг тўла иссиқлик техник ҳисоби
Download 161.19 Kb.
|
Ammofos BDQ apparati
Мавзу:Аммофос ишлаб чиқаришидаги БГС аппаратининг тўла иссиқлик техник ҳисоби. Режа: 1. Кириш. 2. Аммоний фосфатлари. Аммоний фосфатларнинг хоссалари. 3. Аммоний фосфатлар ва аммофос ишлаб чиқаришнинг физик-кимёвий хусусиятлари 4. Аммофос ишлаб чиқариш 5. Аммофосфат. 6.ЭФК ни аммиак билан нейтраллаш иссиқлик баланси 7. Фойдаланилган адабиётлар Кириш
Фарғона азот- Карбамид, Навоий азот –селитра келажакда карбамид олишни режалаштирилмоқда. Максам Чирчиқ –селитра , карбамид Аммофосда (олмалиқдаги) аммофос ва супрефос, Самарқанда –нитрокалций фосфат (НКФУ) Қўқон –суперфосфат ишлаб чиқаради. Ўрта Осиё минтақасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги асосий муаммо минерал ўғитлар етишмаслигидир. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар: Ўзбекистонда олтита, Қозоғистонда учта, Туркманистонда иккита, Қирғизистонда ва Туркманистонда эса йўқ. Ишлаб турган заводлар азотли ва фосфорли ўғитлар ишлаб чиқармоқда. Минтақада калийли маъданлар захирасига бой бўлишига қарамай бирорта калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар йўқ. Ўзбекистонда азот, фосфор ва калийли ўғитларга бўлган 2005 йилдаги талаб қуйидагича: 100% ли азот 761,82 минг. Т. 100% ли Р2О5 – 518,27 минг.т. ва 100% ли К2О – 278,12 минг.т. 2004 йилда Ўзбекистонда 100% ли озуқа элементларига ҳисоблаганда 736,754 минг.т. азотли ва 137,414 минг.т. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилди. 250 минг.т калийли ўғит (К2О бўйича) Россиядан сотиб олинган. Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқаришининг асосий маҳсулоти пахта ва дондир. Пахта хосилдорлиги 3 млн.т буғдой эса 5 млн.т. дан ортиқроқ. Маълумки, ҳар бир тонна пахта ҳар йили ердан 45 кг азот, 15 кг Р2О5 ва 45 кг К2О хар бир тонна буғдой эса 35 кг азот, 10 кг Р2О5, 24 кг Р2О5 ўзлаштиради. Фақат иккита қишлоқ хўжалик маҳсулоти (пахта ва дон) келтирилган хосилдорликда хар йили ердан 310 минг.т азот, 115 минг.т фосфор ва 255 минг. т калий ўзлаштиради. Бошқа маҳсулотлар хам ердан ўзи билан катта миқдордаги озуқа элементларини олиб чиқади. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти кўрсатишича, ўғитсиз пахта хосилдорлиги 12 ц/га, Ҳар гектарга 225 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий ишлатганда ва тўғри агротехник қоидаларига амал қилинганда ҳосилдорлик 30-35 ц/га етиши тасдиқланган. Ҳозир ўртача пахта ҳосилдорлиги 24 ц/га тенг. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган аграр мамлакатдир. Мехнатга лойиқ ахолининг 40% қишлоқ хўжалиги билан банд. Пахта ва бошоқли дон етиштиридиган асосий экинлардир. Ўзбекистоннинг хозирги ривожланиш босқичида 25 миллиондан ортиқроқ аҳолини турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Экинлар хосилдорлигини ошириш ва уларнинг сифатини яхшилашда турли ўғитлардан фойдаланиш асосий омил хисобланади. Download 161.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling