Мавзу: Аммофос ишлаб чиқаришидаги бгс аппаратининг тўла иссиқлик техник ҳисоби


Download 161.19 Kb.
bet2/5
Sana18.12.2022
Hajmi161.19 Kb.
#1029250
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ammofos BDQ apparati

Аммоний фосфатлари
Аммоний фосфатларнинг хоссалари.
Аммоний фосфатлари, одатда, фосфор кислота тузлари — аммоний дигидрофосфат ёки моноаммонийфосфат [МАФ] NН4Н2Р04, аммоний гидрофосфат ёки диаммонийфосфат [ДАФ] (NН4)2НР04, ва аммоний фосфат ёки триаммонийфосфат (NН4)3Р04 номлари билан юритилади. Энг барқарор бирикма моноаммонийфосфат ҳисобланади, уни 100-110°С гача қиздирилганда амалда аммиакнинг ажралиши кузатилмайди. Диаммонийфосфат 70°С хароратдаёк аммиак йўқота бошлайди ва моноаммонийфосфатга айланади:
(NН4)2НР04 4Н2Р04 + NНз
триаммонийфосфат эса хавода 30-40°С да парчаланади, шунинг учун уни саноатда ишлаб чиқарилмайди.
Моно- ва диаммонийфосфатларнинг гигроскопиклиги камдир. 50°С даги NН4Н2РO4 нинг гигроскопиклик нуқтаси 88% га, 15°С да эса — 97% га тенгдир (техник махсулотларда қўшимчаларнинг иштирок этиши унинг гигроскопиклигини оширади).
Аммоний фосфатлари қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида кенг қўлланилади. Улар юқори концентрацияли балластсиз ўғитлар ҳисобланади ва таркибида иккита асосий озуқа элементлари — сувда эрувчан шаклдаги азот ва фосфор бўлади.
Тоза моноаммонийфосфатда 12,2% N ва 61,7% Р2О5 (жами 73,9%), диаммонийфосфатда — 21,2% N ва 53,8% Р2О5 (75,0%) бўлади. Диаммонийфосфатда озуқа моддаларининг N: Р2О5 масса нисбати (1:2,5) моноаммонийнисбатдаги (1:5,1) га нисбатан анча макбўл бўлади.
Аммоний-фосфат ўғитлардан аммофос — оз микдордаги (-10%) диаммоний­фосфат қўшимчаси бўлган моноаммонийфосфат кўп микдорда ишлаб чиқарилади.
Азот бўйича нисбатан концентрланган ўғит — диаммофос хам ишлаб чиқарилади. Агар диаммофос ишлаб чиқариш учун апатит концентратидан олинган экстракцион фосфор кислота ишлатилса, бунда махсулот таркибида: 48±1% Р2О5узл 18% дан кам бўлмаган N ва 1,5% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. N:Р2О5 нисбати катта бўлган ўғит ишлаб чиқариш учун аммофос ва диаммофосга азотли ўғитлар — аммоний нитрат ёки карбамид қўшилади.
Термик ёки тозаланган экстракцион фосфор кислотадан олинадиган диаммонийфосфат хайвонлар озуқаси учун ишлатилади. Аммоний фосфатлари, шунингдек, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида хам ишлатилади; улар антипиренлар сифатида ва қурилиш материалларининг ёнғинга бардошлилигини ошириш учун ишлатилади.

Download 161.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling